Атамбаев Москвага жўнаб кетди, лекин қирғиз фуқаролари хавотирда

470
0

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Олий кенгаши йиғилиши ва МДҲ аъзо давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун 7 май куни иш сафари билан Москва шаҳрига борди. 8 май куни бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг мазкур йиғилиши иттифоқ ташкил топганидан буён иттифоққа аъзо бўлган давлат раҳбарларининг биринчи тўла таркибли учрашуви бўлади. Бундан ташқари Атамбаев 9 май куни бўлиб ўтадиган ғалаба байрами тадбирларида ҳам иштирок этади.

 Атамбаев Москвага сафар бошлашидан олдинроқ расмий Москва Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш шартларини бузишда айблаб чиқди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, ЕОИИ саммитининг асосий мавзуси Қирғизистоннинг иттифоққа аъзо бўлишида пайдо бўлаётган қийинчиликлар бўлади.

 “Эҳтимол, асосий мавзу Қирғизистонни иттифоққа қўшилиш масаласи бўлади. Сўнги кунларда бу йўлда қийинчиликлар пайдо бўлди ва аниқки бу мухокама қилинади”, – деди Ушаков.

 Сўнги кунларда Қирғизистоннинг асосан жанубий қисмида яшовчи фуқаролар орасида миллатчилик урушларига ундаб юбориши мумкин бўлган атайин провокацияловчи бирор ҳаракатлар бўлиб кетиши мумкинлигидан ваҳималар кучайган. Бу ваҳималар давлат аппаратлари томонидан ҳам, Қирғиз етакчи гуруҳи вакиллари томонидан ҳам ва миллий етакчи гуруҳлар томонидан ҳам авж олдириб борилмоқда. Оддий фуқаролар саросима ва тушунмовчилик ҳолатида. Икки миллат бир-бирлари билан эски адоватларни унутиб, яна ўзларини бир Уммат эканликларини ҳис қила бошлаган эдилар.

 Бу каби қўпорув амалиётларидан ваҳима қилиш учун асослар бор, албатта. Лекин бу гумонлар ва асосларнинг бирортаси, айтайлик Ўш ёки Жалолобод вилоятларида истиқомат қилаётган ўзбек ёки қирғиз миллатларига мансуб фуқаролар томонидан атайин уюштирилиши мумкин эмас! Негаки аввалги миллий урушлар оқибатларидан қолган яралар деярли битиб кетди. Энди қандайдир бир кучлар бу яраларни қайтадан тирнай бошлади. Бу  ғаламис куч вакиллари кимлар бўлиши мумкин?!

 Ана шу провокациячи кучлар ким бўлиши мумкин эканини биз сизлар билан аниқлаб олишга муваффақ бўлсак, уларни бу найранглари билан бизни ва ҳукуматни шантаж қилишларига йўл бермаган бўлар эдик!

 Ҳукумат вакиллари бу каби ваҳима ёки шантажларни уюштираётган қувватлар кимлар эканлигини жуда яхши билишади. Лекин ўзларини заиф ва ўша кучларга боғланиб қолганликларидан, бу ҳақиқатни яширишга мажбур бўлишади. Ундан ҳам ёмони бу провокацион юришларга қўшилиб, ифлос кучлар томонидан тузилган режаларни бевосита амалга ошириб беришда ҳам жонбозлик кўрсатишади.

 8 май куни имзоланиши керак бўлган ҳужжатларнинг имзоланмай қолиш эҳтимоли Россия томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳар хил провокацион қўпорув амалиётлар ёки бошқа кутилмаган ходисалар ваҳимасини пайдо қилди. Қирғизистон президенти ва ҳукумати учун бу ваҳималар тарқатилиши Россияда Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши учун охирги ҳужжатларни имзоланиши учун бир босим бўлди дейиш мумкин.

 Демак, қўпорувчилик амалиётларининг амалга ошиши ёки уни олдини олиш мумкинчилиги ҳозирги вазиятда президент ва ҳукуматнинг қўлида турипти дейиш мумкинми? Йўқ, албатта!

 Улар ҳам бизлар сингари вазият қурбонларига айланишди! Вазият эса Россия ёки АҚШнинг манфаатларидан бирини танлашимизни тақозо этиб турипти. Қумтор масаласи ҳам, Халқаро савдо ташкилоти шартномасининг бузилиши ҳам, Хитой ва бошқа давлатлар билан Қирғизистон ўз манфаатлари йўлида имзолаган бир қатор шартномалар тақдири ҳам, уларнинг бузилиши ортидан келадиган бир қанча маломат ва молиявий зиёнлар ҳам Қирғиз давлатининг зиммасига тушиб бораяпти.

 Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси номидан аввалом бор мусулмонларни, халқни ва ҳокимият вакилларини хотиржамликка чақирамиз. Чунки куфр системаси ва унинг етакчи давлатлари бизларнинг устимизда иш олиб боришмоқда. Улар бизни ваҳимага солиш орқали энг заиф нуқталаримизни ўрганиб чиққач, айнан ўша заиф нуқталаримизга зарба беришмоқчи. Миллатчилик, ирқчилик, табақачилик, мазҳабпарастлик, уруғчилик, динлараро адоват… ва ҳоказо ўзаро адоват ва келишмовчиликларимиз куфр давлатлари учун жуда қўл келиши мумкин. Шунинг учун куфрнинг режаларини мувафаққиятли амалга ошиб боришида бизларнинг юқоридаги келтирилган шаръан ҳаром адоватларнинг бирортаси асосида бир-бирларимиз билан муомила қилишимиз мумкин эмас. Айниқса ҳукумат ва куч органлари фуқароларга бўлган муомиласини ўзгартиришлари керак!

 Улар юқоридаги ташқи кучлар томонидан уюштирилаётган ёки кутилаётган хунрезликларнинг ҳаммасини очиқ баён қилиб, ўз халқига зулм қилишдан тийилишлари лозим. Чунки фуқаролар ва ҳокимият ўртасидаги жарликнинг кенгайтириб бориш Қирғизистон манфаатларига тескари. Аксинча айнан мана шу кескинлик ва жарлик куфр давлатлари учун қўл келиши аниқ.

 Ҳизб ут-Таҳрир номидан яна шуни айтамизки, Қирғизистонда Ҳизб томонидан шу кунга қадар бирон маротаба моддий (қуроллик, қўпорув…) амалиётлар бўлган эмас, бундан буён ҳам бўлмайди.

 Халқ ичида исломий ҳаракат ёки жамоалар орасида ҳам бундай моддий фаолиятлар уюштиришдан манфаатдор бирор ҳаракат мавжуд эмас. Фақат куфр давлат (учинчи куч)лар томонидан уюштирилиши мумкин. Шунинг учун биз сизларни бу каби амалиётлардан огоҳлантириб, бу ҳаракатларга тўғри баҳо беришга чақирамиз. Негаки куфр босқинчилари аввал бизларни шу амалиётларни бажара олиши мумкин бўлган исломий ёки миллий ҳаракатлар бор, деб ишонтириб олишади. Муваффақият қозона олишса, амалда қўпорув ишларини уюштириб, кейин уни маълум бир ўша исломий ёки бошқа кучларга ағдаришга урунишади.

 Демак, хали ҳам вазиятни ўнглаш ўз қўлимизда экан. Келинглар, бирлашайлик! Чунки улар бизни бир-биримизга бўлган адоватларимиздан фойдаланиб қолишмоқчи. Куфр олами бундай ўзаро адоватларимизсиз бизларга ҳеч қандай зиён етказа олмайди. Чунки ўшанда улар бизни бир-бирларимизга қарши ҳаракатлантира олишмайди. Ёлғондан уюштириш учун олиб бораётган ҳар қандай қабих ҳаракатларидан улар кутаётган натижа чиқмайди, иншаАллох.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here