Кўрфаз давлатлари кенгаши Ар-Риёзда йиғилиш ўтказди

528
0

“Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши”га аъзо давлатлар раҳбарлари Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёзда анжуман ўтказишди. Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз анжуманнинг очилиш нутқида мазҳабчиликдан келиб чиққан бўлинишга диққатни жалб қилди.

“Халқларимиз ва давлатларимизнинг ютуқларини ҳимоя қилиш учун, мазҳабчилик уруғларини сочиб, хавфсизлик ва барқарорликка путур етказиш орқали ўз нуфузини кенгайтиришга уринаётган ташқи кучларга қарши курашиш учун икки баробар куч сарфлашимиз лозим”, деди қирол Салмон.

Қиролнинг таъкидлашича, Саудия бошчилигида амалга оширилган “Барқарор бўрон” ҳарбий амалиёти коалиция кучларини мақсадларига етказган ва энди эса навбат “Орзунинг ушалиши” амалиётига келган. Қирол ўз нутқида “Барқарор бўрон” ҳарбий амалиёти ортидан бошланган “Орзунинг ушалиши” амалиёти сабабли тарафлар ўртасида миллий диалог бошланишига умид билдирди.

Аммо инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссарининг матбуот котиби Равина Шамдасани Яманга қилинган ҳужум оқибатида 646 нафар тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмганлигини ва 1364 киши жароҳат олганлигини маълум қилди.

Айни пайтда доимо ҳақни айтиши билан танилган фаластинлик олим шайх Исом Умайра Қуддусда қилган хутбасида Араб давлатлари ҳокимларини қаттиқ танқид остига олди. Шайх Умайрага кўра, Яманга қилинган ҳужумда яҳуд самалётлари ҳам иштирок этган.

“Ахмоқ ҳокимлар мусулмонларни қатл қилиш, уларнинг уйларини ер билан яксон қилиш ва ўзларини ватанларидан қувғин қилиш учун ҳарбий самалётларини Яманга, Ливияга ва Сурияга учириб, сўнг бунинг номини “барқарорлик” деб аташмоқда. Буни қандай тушиниш мумкин?! Уларнинг ахлоқи нақадар тубанлашганига ва хиёнат денгизига қанчалик ботиб кетганига бир қаранг. Амалга оширган ҳарбий амалётлари билан Оқ уйнинг мукофотига сазовор бўлишди. Ҳатто сионист яҳудийларнинг самалётлари ҳам бу амалиётда фаол иштирок этмоқда. Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Биз ҳақиқий маънода уларнинг тахтларини қулатадиган ва ботил режимларни йўқ қиладиган ҳақиқий маънодаги “Қудратли бўрон”ни бошлашимиз лозимдир. У шундай бўлсинки, бошимиздаги ҳокимларни учуриб кетадиган довулга айлансин”, деди Шайх Умайра Қуддусда қилган хутбасида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here