Қирғизистон ҳукумати Рошод қори Камоловга қарши бир қатор тадбирлар уюштирди

575
0

Туркистон:

Ўш вилояти Қорасув шаҳрида 9 феврал куни тонг саҳардан бошлаб Қирғизистон милицияси томонидан бир нечта мусулмонларнинг уйларида тинтув амалиёти олиб борилди. Шулар қаторида, Рошод қорининг уйида ҳам Ўш шаҳар судининг санкцияси асосида тинтув ўтказилгани хабар қилинмоқда. Хабарларга кўра, ҳудди ашаддий жиноятчини қўлга олиш учун келгандек, тиш-тирноғигача қуролланган ўттиздан зиёд махсус хизмат ходимлари томонидан Рошод қорининг уйи қуршаб олинган ва уч соатдан зиёд вақт мобайнида Қорининг уйида тинтув олиб борилган.

 Бундан бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда, жума намози вақтида Ўш вилояти Қозилиги  билан куч тузилмалари ҳамкорлигида Рошод қори имомлик қилаётган “Ас-Сараҳсий” масжидида Рошод қорини ишдан бўшатиш мақсадида жуда катта амалиётлар ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Орадан 3 кун ўтиб, уни милиция ходимлари олиб кетишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

 Рошод қори Камоловнинг уйини тинтув қилиш чоғида халқ билан куч тузилмалари ўртасида бир неча маротаба кичик тўқнашувлар бўлиб ўтгани айтилади. Қисқа вақт ичида Қорасув халқи ва ташқаридан келаётган Қорининг мухлислари бир неча минг одамга етиб қолганидан ваҳимага тушиб қолган оргон ходимлари, Рошод қорини бир соатда қўйиб юбориш шарти билан зўрға олиб чиқиб кетишган.  Узоқ яқиндан келган мусулмонларнинг сони аср вақтига бориб бир неча мингга етгани хабар қилинади. Хуфтон вақти яқинлашганида, милиция ходимлари масжидда тинч намоз ўқиб ўтирган мусулмонларга босим ўтказа бошлаган ва Рошод қорини 48 соатга қамаб қўйишганини хабар қилишган.

 Бу ерда бир неча мулохаза қилиш лозим бўлган жиҳатлар бор. Лекин оргон ходимлари буни тушунишлари махол иш. Буни хавфсизлик хизматларининг тегишли одамлари ва бевосита сиёсат олиб бораётган давлат арбоблари англаб етишлари керак.

 Нега оргон ходимлари эмас!?

 Чунки улар қуролсиз халқни зўравонлик билан қўлларидаги салоҳият ва қувватдан фойдаланиб вақтинча тинчлантириб олишни буюк ғалаба, деб билишади. Улар бу ишни шу кунги натижаларини кўра олишади холос. Уларга халқни топшириб қўйиш ҳокимиятнинг заифлашиб бораётганига далолат қилади. Биз бу ишларнинг Акаевнинг ҳокимиятдаги охирги вақтларида ва Бакиев салтанатини ҳам охирги ойларида ҳудди шу тариқа бошқара бошлаганида гувоҳи бўлганмиз.

 Ҳозирги вазият аввалгилардан бошқачароқ. Учунчи куч вакиллари бўлмиш АҚШ ҳам, Россия ҳам исломий кучлардан қаттиқ огоҳлантириб, Қирғизистон ҳукумати ва мусулмонлар ўртасида жарликни кенгайтиришга қаттиқ ҳаракат қилишаяпти. Ичимиздаги россияпараст унсурлар миллатчиликни ривожлантиришга ҳам ҳаракат олиб боришаяпти. Улар ўз мақсадларини рўёбга чиқаришаётганларида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Сарпашев сингари ҳар хил носоғлом қувватларни ишга солишади. Сарпашев Қирғизистон жанубига қилган сафари вақтида, бу минтақани Луганск билан Донецкга тенглаштириб, бу ёққа бутун қувватимизни ташламасак бўлмайди, деб милиция ходимлари учун миллатчиликка ва диний айирмачиликка кенг йўл очиб берди.

 Милиция ходимларининг қўштирноқ ичидаги халқ устидан эришган ғалабалари нималарга олиб бориши мумкин?

 Рошод қорини қамаб, уни имомликдан олиб ташлашлари ва қўзғалиши мумкин бўлган халқни қўрқитиш, тахқирлаш, шантаж қилиш билан босиб қолишлари мумкин. Лекин ҳақиқий улар кўтаришаётган ваҳима, “Исломий давлат” олиб бораётган фикрий етакчилигининг асоси бўлган ҳукумат вакиллари, куч тузилмалари вакиллари, армия аскарларига нисбатан такфир фатволари эдику.

 Бунга қарши иккинчи томон: – улар мусулмонлар, улар адашишлари билан кофир бўлиб қолган эмас, уларни умумий равишда куфр нисбати билан айблаб бўлмайди, деган исломий дунёқараш вакиллари бор. Юқоридаги милиция вакиллари буни тушуна олишмайди. Улар соғлом исломий фикрий етакчиликнинг асосий етакчиларидан бўлган Рошод қори каби инсонларни изоляциялаш билан ғалабага эришдик, деб ўйлашади.

 Миллий низолар хавфи ҳам шунга ўхшайди. Рошод қори каби буюк обрули шахсларгина миллий адоватларни бартараф эта олади. Чунки оломонни фақат шу каби инсонлардаги соф ақидага бўлган иймон ушлаб қола олади. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат Аллоҳнинг ҳукмини ижро қилиб, бошқаларни ҳам шунга буюришади. Сарой имомлари эса ўта ишончсиз, ўзгарувчан бўлишиб, улар фақат сарой етакчиларининг буйруқларига мослашувчан бўлишади. Шунинг учун бундай имомларни халққа ҳеч қандай таъсири бўлмайди.

 Рошод қори камида Ўрта Осиёда шайхул Ислом деб тан олинган шахс бўлиб, уни четлатиш амалиёти ҳам фақат Қирғизистоннинг талаби билан амалга оширилаётгани йўқ. Лекин Ўзбекистонда томир отиб бораётган миллий айирмачилар хавфи ўта кучли эканини ҳисобга олганда, қирғиз куч структураси ўзининг қуввати билан уларга қарши кураша олмайди. Ўзбек режими эса, қулаш арафасида турибди.

 Шунинг учун исломий муҳит ва шу муҳитни ушлаб турувчи қувватлар билан муомилага бунчалар бефарқ қараб бўлмайди. Унга миллий хавфсизлик нуқтаи назари билан қараб, ҳар қандай хавфни олдини олишдаги муҳим восита деб билиш керак. Чунки бу иймоний муҳит ҳар қандай бузуқ унсурларни жамиятдан суриб чиқара олади.  Масалан наркомания, алкоголизм, зўровонликларнинг ҳар қандай кўринишларини, коррупция, миллатчилик, диндаги бидъатлар… ва ҳоказо. У фақат тозалик гарови.

 Шунинг учун Ислом, уни жамиятдаги таъсир қуввати бўлмиш иймоний муҳит ва шу муҳитни пайдо қилувчи Рошод қори каби фидоий инсонларни эҳтиёт қилиш керак. Бу каби жиддий масалани милиция қўлига ташлаб қўйиш, худди қизамиқ сингари касални ташқаридан ичкарига киргизиб юбориш билан баробар. Бу эса, халқ билан ҳукумат вакиллари ўрталарини кескинлаштиради. Нафрат ва ғараз уларни исломий шаръий ҳукмга бўлган эътиборларини заифлаштиради. Бунинг натижасида эса, расмий ҳукуматга нисбатан қалблари нафратга тўлган шахслар Ислом динидан ўз гина адоватларини амалга ошириб олишлари учун бир қурол сифатида фойдаланиб қолади. Шунда улардан учунчи куч вакиллари фақат қурол тарқатиб қўйиш билан фойдалана оладиган муҳит пайдо бўлади.

 Рошод қорини қамоққа олиниши баъзи бир мутакаббир инсонларнинг хатолари билан амалга оширилгани билан, оқибати ёмон бўлиши мумкин. Бу юрт хавфсизлиги масаласи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here