Қирол Салмон: Ас-Сиси билан алоқаларимиз мустаҳкам

475
0

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Суҳбат чоғида қирол Салмон Мисрнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги борасида Риёзнинг позицияси аниқ эканлигини ва асло ўзгармаслигини маълум қилди. Қиролга кўра, икки давлат ўртасидаги алоқалар бузилмайдиган даражада мустаҳкамдир.

“Саудия Арабистони билан Миср ўртасидаги алоқалар соғлом алоқаларга таянади. Бу икки давлатнинг бир бирига яқинлиги етарлича мустаҳкамдир, ҳар қандай уриниш улар ўртасидаги алоқаларга зарар бера олмайди”, деди Саудия қироли.

Икки раҳбар ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбат Миср призедентининг кўрфаз давлатларидан ёрдам пули талаб қилган овоз тасмаси ошкор қилинишининг эртаси куни амалга оширилди. 2014 йил феврал ойида Миср призеденти ас-Сиси ва унинг хос котиби Аббос Комил ҳамда ҳарбий кенгаш аъзоси Маҳмуд Ҳижоз иштирок этган йиғилишда ёзиб олинган овоз тасмаси бир кун аввал матбуотда ошкор қилинган эди. Унда Миср президенти ас-Сиси  кўрфаз давлатларининг ҳар биридан 10 миллиард доллардан маблағ талаб қилгани акс этган.

Истамбулда фаолият олиб борадиган Миср мухолифатига қарашли телевидения орқали тарқатилган овоз қайдида президент ас-Сиси кўрфаз давлатларидан маблағ талаб қилади.

“Кўрфаз давлатларининг раҳбарлари ўз давлатлари бюджетларида катта маблағга эгадир. 10 миллиард доллар истаймиз. Бирлашган араб амирликларидан 10 миллиард, Қувайтдан 10 миллиард… Ҳарбий ҳисобга ўтказиладиган 10 миллиард долларга эҳтиёжимиз бор. Пуллар марказий банкка қўйилади. Шу билан 2014 йилги ҳисоб ёпилган бўлади”, дейди Сиси ўзаро суҳбатда.

Унинг бу сўзларига котиб Аббос Комил кулади. Шунда Сиси Аббос Комилга “нимага куласиз амаки? Пул уларда гуруч каби сочилиб ётипти”, деб жавоб қилади.

Суҳбатда Аббос Комил Фақат Қатар марказий банкининг захираси 900 миллиард доллар эканлигини билдириб, Қатар амири шаънига хунук сўзларни ишлатади.

Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги Мисрда амалга оширилган ҳабий тўнтариш ва сайловларда Мисрга энг кўп молиявий ёрдам кўрсатган давлат ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here