Суд зулмига қарши намойиш

453
0

Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётган Ҳизбут Таҳрир уюшмасининг аъзолари бутун дунёда, жумладан Туркияда ҳам суд зулмидан азият чекмоқда. Шу боис ўзларига “Суд зулмига қарши мусулмон ёшлар бирлиги”, деб ном қўйган фаол ёшлар янги бир чақириқ билан чиқишганлигини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилишди. Улар жамоатчилик жойларда, хусусан масжидларда мусулмонларни доимий бирлашишга чақирар экан, мусулмонлар устига ёғилаётган зулмларни бартараф қилиш учун кўпчилик ёшларнинг диққатини ўзларига жалб қилишга ва кўчаларга олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

Уларнинг чақириғига лаббай деб жавоб берган мусулмонлар ўз биродарларини суд зулмидан озод қилиш учун олий маҳкама биносининг олдида тўпланишди. У ерда Ҳизбут Таҳрир уюшмасининг фаолларидан бири Муҳаммад Ҳанафий мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган ноҳоқликлар борасида баёнот берди.

“Бугун бу ерда, олий маҳкама биносининг олдида йиғилишимизга сабаб бўлган нарса олий суд маҳкамаси тарафидан чиқарилаётган қарорлар ва улар ишлаб чиқаётган қонун-қоидалардир. Бу қарорлар сабабли узоқ йилларга қамалган мусулмонларнинг додини умматга эшиттиришни истаймиз”, дейди Муҳаммад Ҳанафий.

Жиноий ишлар бўйича олий маҳкама Исломий даъволар, хусусан Ҳизбут Таҳрир аъзоларига қўйилган даъволарга нисбатан ҳатто ҳуқуқшунослик асосларига ҳам тўғри келмайдиган шаклда қонун қоидалар ишлаб чиққанлигини танқид остига олган Ҳанафий ҳукумат бу ноҳақликни дарҳол тўхтатиши лозимлигини таъкидлади.

“Ҳукумат мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган бу ноҳақликларни дарҳол тўхтатиши ва бу балодан қутилиши лозим. Олий маҳкамага янги аъзоларни тайинлашнинг ўзи етарли эмас. Олий маҳкама шу вақтгача қабул қилган барча қарорларини кўздан кечириб чиқмоғи ва ғаразли тушунчалар ўзгартирилиши даркор. Зеро кеч қолган адолат асло адолат ҳисобланмайди!”, деди устоз Ҳанафий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here