Россия Ҳалабни бомбалашда давом этади

611
0

Россия Ҳалабни бомбалашда давом этади

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни берган баёнотида, Россия ва Сурия ҳукумат кучлари исёнчилар шаҳардан чиқиб кетмагунларича Ҳалабни бомбабўрон қилишда давом этишини маълум қилди.

“Гуманитар танаффус ниҳоясига етганидан сўнг ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилади ва токи жангарилар Шарқий Ҳалабдан чиқиб кетмагунларига қадар давом этади”,- деди Лавров Германиянинг Гамбург шаҳрида хавфсизлик масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилиш чоғида.

Бундан бир кун олдин Сергей Лавров, Сурия ҳукумат кучлари Ҳалабнинг шарқий қисмида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатгани ҳақида маълум қилган эди. Жума кунги баёнотида эса бу сўзларини изоҳлаб, “мен ҳарбий ҳаркатлар бутунлай тўхтатилади деганим йўқ, балки шаҳарни тарк этиш истагида бўлган тинч аҳолига имкон берилиши учун ҳарбий ҳаракатлар маълум бир вақтга қадар тўхтатилганини айтганман”,- деди.

 “Бу барчага, бизнинг америкалик ҳамкорларимизга ҳам маълум”,- деди Лавров.

Ўз навбатида АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер ҳам жума куни ўтказган брифингда Лавровнинг баёнотларидан қатъий назар, Вашингтонинг асосий мақсади Ҳалабда зўровонликларни тўхтатиш ва барқарор оташкесим тартибини ўрнатишдан иборат эканлигини маълум қилди.

 Туркистон:

АҚШ жуда кўп ҳаракатлар қилишига қарамай, Суриядаги исломий мужоҳид жамоаларни ва уларнинг ортида турган исломий инқилобий Уммат вакиллари бўлган Шом аҳлини музокара йиғинларига олиб кела олмади. Сўнг уларни Рус армиясига қўйиб бериб, ҳаводан дунё ҳамжамияти томонидан тақиқлаган бомба ва миналар билан қатлиом қилдириб келмоқда. Юз минглаб бегуноҳ гўдаклар, аёллар ва бошқа тинч аҳоли вакиллари рус жаллодлари томонидан ўлдириляпти. Лекин АҚШнинг мақсади шунда ҳам рўёбга чиқмади. Шом аҳли оғир кунларни бошидан кечираётган  бўлса-да, куфр агрессорлари билан ҳаром келишувлар тузишдан бош тортишмоқда.

 Суриядаги воқеалар оқимини қўзғолон бошлангандан буён диққат билан тўхтовсиз кузатиб келаётган холис киши, аввалда Россиянинг хавфсизлик кенгашида халқаро қоралашга қарши Америка малайи бўлган Сурия режимини ҳимоя қилиш ролини бажарганига гувоҳ бўлади. Сўнг Эрон билан бирга бу режимни қурол-яроқлар билан таъминлаб турганига гувоҳ бўлади. Кейин эса режимни ҳимоя қилиш, қўзғолончиларни Американинг сиёсий ечимига ва уларга муҳлат кетидан муҳлат бераётганига мажбуран кўндириш мақсадида Сурияда бевосита ҳарбий аралашув олиб борганига гувоҳ бўлади. Холис кузатувчи киши мана шу ёритилган нарсаларга гувоҳ бўлганидан сўнг фақат бир нарсани тан олишдан ўзга чораси қолмайди. У ҳам бўлса, Россия Сурияда фақат АҚШ ишини бажармоқда, мақсади, Американинг сиёсий ечимини амалга ошириш ва қонхўр режимни армияси билан хавфсизлик тизимини сақлаб қолиш.

 Сурия масаласида Россия билан АҚШ ўртасидаги алоқа ҳақиқатда мана шундай. Кўпчилик бизга ҳам тиқиштиришга уринаётган рақиблик алоқаси эмас. Аксинча, Америка Россиядан фойдаланмоқда. Ундан қонхўр режимни сақлаб қолиш ва муборак Шом қўзғолонига якун ясашдек ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ишлатмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here