Обама янги қонун лойиҳасини имзолади

465
0

АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳамда Украинага қурол-яроқ ва бошқа ёрдамлар олиб киришни ўз ичига олган “Украина озодлигини қўллаб қувватлаш”, номли қонун лойиҳасини имзолади. Бироқ Оқ уй ахборот бўлимининг билдиришича, Барак Обама Россияга қарата янги санкцияни дарҳол амалга ошириш ниятида эмас. Янги қонун орқали президент Обама санкциядан ташкари Украинага тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам бериш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади. Икки йил давомида Украинага ҳарбий ва инсоний ёрдам кўрсатиш учун АҚШ бюджетидан 350 миллион доллар ажратилди.

Бу санкцияларни АҚШ конгреси ўтган ҳафта қабул қилган эди. Ўшанда Оқ уйнинг матбуот вакили Жош Эрнест “қонун лойиҳасини айрим ҳамкорларимиз ёқтирмасалар ҳам барибир Президент Обама бу лойиҳага имзо чекади”, деб айтган эди.

Обамага кўра, АҚШ Россиянинг ҳаракатларига ва Украинадаги вазиятнинг ўзгаришига қараб санкцияларни жорий қилиш масаласини ўзининг Европадаги иттифоқдошлари билан ҳамкорликда амалга оширади. Агар Россия ўз шаштидан қайтса, Обама санкцияни тўхтатишга тайёр.

“Аввалда айтиб ўтганимиздек, Россия керакли қадамларни ташласа, биз санкцияларни тўхтатишга тайёрмиз”, деди АҚШ президенти.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Рим шаҳрида бўлиб ўтган учрашувларида Украинада масаласи ҳал қилинса, санкциялар бир нече ҳафтада олиб ташланади деб билдирган эди.

Мутахассисларнинг билдиришича, Россияга карата жорий қилинган санкциялар ва нефт баҳосининг пасайиши Россия рублининг кундан кунга қадрсизланишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.

Россия президенти Владимир Путин юзлаган маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этган матбуот йиғинида Россия иқтисодини барқарорлаштириш учун чора тадбирлар кўрилаётганини билдирди. Путиннинг очиқлашича, Россия иқтисоди қайта оёққа туриш учун икки йил вақт кетиши мумкин.

Россия президенти журналистдардан бирининг “Россиянинг агрессив сиёсат юритаётгани” ҳақида берган саволига жавоб бераётиб АҚШни танқид остига олди.

“Россия ўзининг манфаатларини ҳимоя қилиш учунгина ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Россия самалётлари СССР қулагандан буён 19 йил мобайнида бундай маневрларни ўтказган эмас. АҚШ эса узоқ-узоқ минтақаларда ҳам тинимсиз маневрлар ўтказиб келяпти”, “Россияни ташқи давлатларда иккита ҳарбий базаси бор. Бири Қирғизистонда, иккинчиси Тожикистонда. Афғонистондан жангарилар Қирғизистонга бостириб киргандан кейин қирғиз тарафнинг илтимоси билан у ерга базамизни жойлаштирганмиз. Бу минтақадаги барқарорликдан ғарб ҳам манфаатдор. Аммо АҚШнинг ҳарбий базалари дунёнинг барча жойларида бор. Энди айтингчи, бу ерда қайси тараф агрессив сиёсат юргизяпти”, дея савол ташлади Путин.

Туркистон: Обаминг юқоридаги “Украина озодлигини қўллаб қувватлаш” деб номлаган қонун лоиҳаси, Украинани керак бўлса Россияга қарши урушга таёрлаш мақсади остида ишлаб чиқилган.

Россия керакли қадамларни ташласа санкциялардан ёки кутилаётган урушдан қутулиб қолиши мумкинми деган Обама нинг ваъдаларига Путин “йўқ” деб жавоб қилди. У журналистлар билан учрашувда “улар тўхтамайди, улар бизнинг ҳудудларимизга таҳдид солишга таёрланишмоқда” каби сўзлар билан Обама га ишонмаслигини ифода қилди.

Россиядан талаб қилинаётган ва у тан олиши лозим бўлган ҳолат қандай ҳолат. Албатта Қримни Украинага қайтариш масаласи. Бу эса, Россиянинг тўла таслим бўлиши билангина ечилиши мумкин бўлган масала. Бу ҳатто Путиннинг режими қулаши билан ечилиб қолади деганлар ҳам адашадиган, балки бу Рус халқини бошқаришдаги асосий фикрий етакчиликка айланиб бораётган масала. Рус халқи Қрим масаласини ўзининг ички масаласи ва унга нисбатан ташқи аралашувларнинг барчаси унинг ички ишига аралашуви деб эътибор қилади. Путиннинг режими ҳам, фуқоролардаги шу онг сезимни кучайтиришга қаттиқ ҳаракатлар олиб боришмоқда. Ҳатто илгари, бирортасининг мулоҳазасини эътиборга олмай, ўз билгани билан вазиятларни кўриб турган аҳволга олиб келган Путин, энди шу вазиятлардан қутулиш масаласида рус экспотрлари, сиёсий арбоблари ва ҳатто халқни Ғарб мустамлакачиларига қарши қаттиқ йўналтиришга урунмоқда. Бунда у халқнинг миллий ва ватанпарварлик туйғуларидан фойдаланиб, уларнинг бошига тушиб бораётган барча офатларда фақат Ғарб олами айибдор дея уқтириб келаяпти.

Ҳар икки томоннинг тутган позицияси ҳам, бир бирига нисбатан ўта родикал талаблар билан кескин қарама қарши қўйилган. Демак совуқ уруш ҳолати узоқ давом этиши мумкин. Баҳор келиши билан Путиннинг режими учун қийин ҳолатлар келиши аниқ. Мухолиф кучлар, юқорида рус халқи бошига тушиб бораётган офатларда Путинни айблай бошлайди. Унинг қулаши Россиянинг вазиятдан қутулиб қолиши муддатини бир оз қисқартириши мумкин. Лекин бу албатта Россиянинг халқаро сиёсатдаги буюклик даъволаридан воз кечиши ва ҳатто бир неча бўлакларга бўлиниб кетишига олиб кетиши мумкин. Нима бўлганида ҳам, у энди кўпроқ аграр давлатлар сафида бўлиб қолганини тан олиши керак.

Уруш, бу ҳам Путиннинг режими учун тахтда узоқроқ туриб қолиш учун қаралган вариантларидан бири. Ҳозир улар бутун қувватини Россиянинг ҳолатини ўнглаш учун эмас. Балки ўз режимини сақлаб қолишга сарфлашади. Баҳордаги норозиликларни заифлаштириши мумкин бўлган ҳолатлардан бири, Россияга нисбатан босқинчилик уруши. Шунинг учун Путин журналистлар олидаги чиқишини, қўрқмай Ғарб оламини ўзига провокация қилиши мумкин бўлган оҳангда олиб борди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here