Иордания режими (Исроил)ни ҳимоя қилди

5941
0

Иордания режими (Исроил)ни ҳимоя қилди

Ғазодаги мазлумлар учун Иордания пойтахти Аммонда намойишга чиққан мусулмонлар ҳукуматнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Намойишда юз минглаган иорданиялик мусулмонлар таровиҳ намозидан сўнг (Исроил) элчихонасини ёпиш ва у билан тузилган тинчлик битимини бекор қилиш ҳамда Ғазога эшикларни очишни талаб қилиб, (Исроил) элчихонаси томон юриш қилди.

Оломонни тўхтатиш учун сафарбар қилинган Иордания хавфсизлик кучларининг барча тўсиқларига қарамай, намойишчилар сионист (Исроил) элчихонасини қуршаб олди. Чорасиз қолган хавфсизлик кучлари мусулмонларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди ва бир қанча кишиларни қамоққа олди.

Изоҳ:         Яҳудий вужудининг қирғинлари Рамазон ойида ҳам тиним билмаяпти. Ғазо аҳли ҳар куни ифторлик ва саҳарликларини ўз яқинларининг ўлим хабари билан ўтказмоқдалар. Бутун ер юзидаги мусулмонлар, айниқса Фаластинга чегарадош бўлган мусулмонлар Ғазо халқи учун жон куйдираётгани маълум. Аммо иқтидорни қўлда тутиб турган Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари эса, ўз хожалари тарафидан топширилган вазифани аъло даражада бажариб, бор кучи билан яҳудий вужудини ҳимоя қилмоқда. Энг ачинарлиси Ғазода гўдаклар очликдан ўлаётган бир пайтда, Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари оғизда (Исроил)ни қотилликда айблаб, амалда ўша қотил режимни қўллаб қувватлашда давом этмоқда. Олинган маълумотларга кўра, сионист босқинчиларнинг сабзавот ва мева эҳтиёжларининг 55 фоизини Туркия таъминламоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Туркия сув ва сабзавот таъминотини тўхтатиб қўйса, яҳудий вужуди оғир озиқ-овқат инқирози гирдобида қоларди. Аммо афсуски, мусулмонлар етиштираётган мева ва сабзавотлар – ёшу-қари, эркагу-аёл демай – энг шафқатсиз тарзда мусулмонларни қирғин қилаётган сионист босқинчиларнинг қорнини тўйдирмоқда. Ундан ҳам ёмони, эндиликда Туркиядан (Исроил)га экспорт қилинаётган ёқилғи, нефт, пўлат, сабзавот ва мевалар қаторида 2024 йил январ ойидан бошлаб порох, портловчи ва ёнувчи моддалар, ўқ-дорилар, қурол-яроқлар ва эҳтиёт қисмлар ҳам экспорт қилина бошлади. Бу ҳақида давлатнинг расмий муассасаси ТÜİК (Туркия Статистика Институти)нинг веб-сайтларида эълон қилинди.

Яҳудий вужуди 76 йилдан буён давом эттириб келаётган босқинчиликлар ва хусусан 175 кундан буён ҳеч тўхтамаётган аёвсиз қирғинларнинг асл сабабчиси Исломий ўлкалар раҳбарларининг уларни дастаклашидир. Агар бу раҳбарлар ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан яҳудий вужудини қўллаб қувватламаганда эди, яҳудий вужуди бунчалик ҳаддидан ошишга ботина олмас эди.

Мусулмонларнинг Халифаси йўқлиги ва мавжуд 57 давлатчалар раҳбарларининг хиёнатда бир-бирлари билан мусобақалашиши сабабли Уммат мана шундай аҳволга тушиб қолди. Шундай экан, мусулмонлар бугунги кунда Аллоҳга осий, ғарблик хўжайинларига содиқ бўлган ушбу ҳукмдорларни таг-туби билан қўпориб ташлаб, унинг ўрнига бутун Ислом оламини битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилмоқлари лозим. Ғазо ва барча Исломий ўлкалардаги муаммоларни тубдан ҳал қиладиган шаръий ечими мана шудир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here