Покистон уйғурларга қарши Хитой тарафида туради

463
0

 Пекинга сафар қилган Покистон президенти Навоз Шариф Шарқий Туркистондаги Мусулмон уйғурларга қарши Хитойни дастаклашини билдирди.

Покистон президенти Хитой ташқи ишлар вазирлигида ташкил қилинган йиғилишда иштирок этди. У йиғилишдан сўнг берган баёнотида Покистон Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги Мусулмон уйғурларга қарши амалга ошираётган қирғинларида Хитой тарафида туришини очиқ эълон қилди. Навоз Шариф минтақавий барқарорликни муҳофаза қилиш учун Афғонистон ва Хитой билан мувофиқ ҳаракат қилишни яна ҳам кучайтиришини қайд этди.

Маълумки Хитой ҳукумати мамлакатнинг ғарбида жойлашган Шарқий Туркистон минтақасидаги Мусулмон уйғурларга нисбатан аёвсиз қирғинлар уюштирмоқда. Минтақа бўйлаб уюштирилган ҳужумларда Мусулмон уйғурларни айблаб келаётган Хитой ҳукумати давомли равишда босқинлар уюштириб, жамоий қамоққа олишларни амалга ошириб келади. Покистон режими эса Хитой зулмидан қочиб Покистонга бошпана излаб келган Шарқий Туркистонлик Мусулмонларни бутпараст хитойликларга қайтариб бермоқда.

Хитой ҳукумати яқинда мусулмон уйғурларга қарши янги қарор қабул қилганлигини ва бу қарор дарҳол ижро қилиниши лозимлигини билдирди. Янги қарорга кўра, давлат маъмурларининг фақат ўзлари эмас, балки уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳам Ислом динига ишонмасликлари, номоз ўқимасликлари, рўза тутмасликлари ва диний либос киймасликлари шарт. Бу қарорга амал қилмаганлар эса “Давлат хавфсизлиги ва барқарорлигига зарар етказганлар тури”дан саналиб, оғир жазога тортилиши билдирилди.

Туркистон:

Пайғамбаримиз САВ “Сизлар қандай бўлсаларинг, устиларингга шундай хокимлар келади” дедилар. Биз Мухаммад САВ уммати бўла туриб ўз салохиятимизни сайловлар йўли билан шу хокимларимизга топширдик. Уларни бизлар устимизда куфр билан хукм юргизишларига деярли сукут қилдик. Энди улар, дунё иккига бўлинганини ошкор қила бошлаганида, куфр томонида эканларини эълон қилишса таажжубланишнинг хожати йўқ.

Биз хокимларни эмас, аввал умматни ислох қилишимиз лозим. Чунки Хокимлар фуқороларининг сукут билан бўлса хам розиликларини олмай, бирорта лоихани имзолай олишмайди. Демак биз масулмиз, уларга юқоридаги каби куфрга далолат қиладиган ишларида шерикмиз! Пайғамбаримизнинг САВ юқоридаги хадислари шунга далолат қилмайдими!

Ха агар биз юқоридаги ва яна минглаган шу каби харом шартномаларга рози эмаслигимизни эълон қилиб, аксинча қарши эканимизни билдириб қўймас эканмиз, Оллох сақласин уларга шерик бўлиб қолишимиз мумкин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here