Таҳлилчилар: Қирғизистон иқтисоди меҳнат муҳожирлари юборадиган пулларга қарамдир

599
0

Таҳлилчилар: Қирғизистон иқтисоди меҳнат муҳожирлари юборадиган пулларга қарамдир

Иқтисодчи ва таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Қирғизистон иқтисодиёти хорижда, хусусан Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар юборадиган пул жўнатмаларига қарамлигича қолмоқда.

2019 йилнинг дастлабки икки ойида меҳнат муҳожирлари томонидан Қирғизистонга юборилган пул жўнатмалари 344,6 миллион АҚШ долларига (23 миллиард сўм) етган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий банки хабар берди. 2018 йилда хориждаги қирғизистонликлар ўз ватанларига 2,7 миллиард АҚШ долларига (188 миллиард сўмга) яқин маблағ жўнатганлар.

Бу рақамларнинг Қирғизистон иқтисодиётидаги улуши сезиларлидир. Марказий Осиёдаги бу мамлакат аҳолиси 6,4 миллион кишини ташкил қилади. 2018 йилда ЯИМ ҳажми 8 миллиард АҚШ долларига (559 миллиард сўмга) тенг бўлган.

Бу иқтисодий кўрсаткичлар, Қирғизистон мамлакати ўта хатарли иқтисодий ҳолатда эканидан далолат беради. Россия сиёсий ва иқтисодий кризис томон қулаб боряпти. Россия қуласа Қирғизистон ҳам у билан бирга иқтисодий бўҳронга учраши кутиляптими? Юқоридаги иқтисодий кўрсаткичларга кўра, юзага келаётган иқтисодий вазият туфайли, Россия меҳнат муҳожирлари муаммосини Қирғизистонга босим ўтказиш қуроли қилиб олди.

 Якутияда меҳнат муҳожирларига нисбатан атайин пайдо қилинган норозилик акциялари кейинчалик Россиянинг бир неча минтақаларига кўчди. Бундай провокацияларни давлат ҳар қайси минтақада хоҳлаган вақтида уюштира олади. Демак муаммо 36 ёшли Якутиялик аёлни мигрантлар томонидан зўрланганида эмас, балки Қирғиз мамлакатининг иқтисодий системаси нотўғри асосда олиб борилиши оқибатида Россиядаги мигрантлар жўнатаётган пулларига мухтож бўлиб қолганидадир!

Ҳар қандай давлат бошқа давлат билан ўз манфаатларидан келиб чиқиб алоқа қилади. Демак Россия ҳам Қирғизистонни бу иқтисодий заиф нуқтасидан албатта фойдаланади. Ҳар сафар Қирғизистон Россиянинг манфаатидан алоҳида ёки ўз манфаати асосида мустақил иш кўриши биланоқ Россияда меҳнат муҳожирлари муаммоси қайта кескинлашиб бораверади. Бир томондан Россия, бошқа томондан Хитой, берган қарзлари эвазига босим ўтказади. Қирғизистон уларни рози қилиш ёки норози қилиб қўйишни олдини олиш ҳақида фикр юритиш асосида ўз сиёсатини олиб боришга мажбур.

Демак, давлат ўз иқтисодини меҳнат муҳожирларининг меҳнати ёки нефт сингари бошқа хом ашёлар асосига қуриб олиши ўта хатарли ва стротегик ҳалокатга олиб борадиган система эканлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди. Бунга Россиянинг ўзини ҳам мисол қилиш мумкин. Россия ҳам ўз иқтисодининг асосини нефт ва газ энергияларини сотиш асосига қуриб олиш оқибатида оғир ва енгил саноатидан деярли маҳрум бўлиб қолди. Натижада иқтисодий қарамлик ва тубанлик томон қулаб бормоқда. Саудия Арабистони ҳам худди шундай, нефт савдоси ортидан кун кўради. Давлатларнинг бундай иқтисодий ҳолати, ички сиёсатида иқтисодий санкцияларни кўтара олмайдиган заиф ҳолат пайдо қилади. Оқибатда улар хом ашёларини сотиб олаётган давлатларга мутлақ қарам давлатга айланиб қолишади. Бу оламий капитализм асосига қурилган ва халқаро сиёсат томонидан халқаро қонунлар билан глобаллаштирилган оламий иқтисодий системанинг хато ва зулм асосига қурилгани касофатидан рўй бераётган ҳолатлардир!

Қирғизистон ҳам бундан мустасно эмас. Олам зулм гирдобида қолди! У зулмдан қутилиш йўлларини золимлар тузиб берган тизимдан излаб, баттар зулмга ботиб боряпти! Золимлар ҳеч қачон ўз ихтиёти билан мазлумларни ўз ҳолига қўймайди, уларнинг бошқарув тизимларини ҳам адолат, тенглик, осойишталик асосига қуриб бермайди! Демак бу тизимдан адолат излашни бас қилиб, яқинлашиб келаётган исломий мабдаъий оламий бошқарув тизимини кутиб олишга шошилайлик!!!

Абдурраззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here