Россия маблағига Қирғизистон қўшнилари билан чегараларини мустаҳкамлайди

445
0

  Қирғизистон Республикаси президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг маълум қилишича, Қирғизистонни Божхони иттифоқига қўшилиши бўйича “йўл харитаси”ни амалга ошириш учун Россия ҳукумати ажратадиган 200 миллион долларни салмоқли қисми ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан чегараларни мустаҳкамлашга йўналтирилади.

 “Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш ёки кирмаслигидан қатъий назар Қирғизистон ўз чегараларини мустаҳкамлаши зарур. Хусусан, БИга кириш бўйича “йўл харитаси” доирасида бу йўналиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириш керак. Биз БИга аъзо бўлиш бўйича “йўл харитаси”ни амалга оширишга ажратилган 200 миллион доллар учун Россия Федерациясидан миннатдормиз, бу маблағни салмоқли қисми ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан ташқи чегараларни мустаҳкамлашга йўналтирилади”, – деди Сапар Исоқов.

 Шу билан бирга, Сапар Исоқовнинг “Внешняя политика” нашрига берган интервьюсида белгилашича, президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни Божхона иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги келишувни 23 декабр куни имзолайди.

 Унинг сўзларига кўра, 23декабр куни Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Исоқовнинг ваъда қилишича, мазкур йиғилишга қадар Қирғизистон “йўл харитси”да белгиланган барча расмий жараёнларни якунлайди ва йиғлишда 2015 йилнинг 1 январидан ташкилотга аъзо бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here