Исроил кучлари масжид ал-Ақсонинг остида туннел қурди. Бу туннел яҳудийлар учун турли маросимлар ўтказадиган марказ вазифасини ўташи айтилмоқда.
Айни кунларда Исроил кучларининг Фаластин ва Масжид ал-Ақсога нисбатан ҳаддан ташқари босқинчилик амалиётлари давом этмоқда. Фаластиндаги “Масжид ал-Ақсо” вақфи тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, босқинчи кучлар Масжид ал-Ақсонинг “Мутаҳҳара” эшигига тўғри келадиган ер остида қазилган туннелда ўзлари учун маросим маркази очиб олишган. Ўн йил муқаддам очилиши бошланган бу туннелда яҳудийлар тансага тушиб, чолғу асбоблари ёрдамида диний маросимларини ўтказшмоқда.
Исроилга қарашли сайтлардан бирида тарқатилган суратларга кўра, Масжид ал-Ақсо остида очилган туннелда Мамлуклар замонидан қолган тарихий ашёлар намойиш қилингани қўрсатилади. Аммо ўртага чиққан бошқа фотосуратлар бунинг аксини қўрсатмоқда.
Хабарларга кўра, Яҳудийлар ўзларининг дин кишилари етакчилигида туннелда ўтказган ўйин кулги маросимида Исроил давлат вазирлари ва юқори мартабали шахслар ҳам иштирок этган.
Исроил кучлари туннелнинг қоқ устида жойлашган ва мусулмонларнинг илк қибласи бўлган масжид ал-Ақсода намоз ўқишни истаган Мусулмонларга рухсат бермаётган бир пайтда ўзлари Масжид ал-Ақсонинг тагида мусиқали маросим ўтказишиб тансага тушишмоқда.