Туркия диний вазиятни яхшилаш учун 10 миллион доллар ажратади

560
0

 imagesТуркияга иш сафари билан борган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз сафари натижалари бўйича ўтказган матбуот анжуманида президент, Туркия диний соҳада ислоҳотлар ўтказиш учун Қирғизистонга 10 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

 “Диний ислохот масалалари бўйича жуда катта қўллов олдик. Сизларга маълумки, биз “Иймон” деб номланган махсус фонд ташкил этдик. Диний соҳада вазиятни яхшилаш учун молиялашни шундан бошлашга қарор қилинди”, – деди Атамбаев.

 “Албатта масала жуда ҳам қийин ва эътиборсиз қолдирилган. Бизда эса ҳар доимгидек пул йўқ. Лекин биз қўллаб-қувватлашга эришдик ва 10 миллион доллар ажратилади. Ҳар қандай ислоҳот пул талаб қилади”, – деди президент.

 Туркистон:

АҚШ ҳукумати Марказий Осиёдаги бирорта республика билан алоқаларини яхшиламоқчи ёки  ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлса бу ишни Туркия орқали амалга оширади. Туркия Америка учун туркийзабон мусулмон давлатлари устидан ўз таъсир кўламини оширишда фойдаланувчи қуролга айланиб қолган.

 2003 йилдан бери Туркияни бошқариб келаётган бош вазир Режеп Эрдоғон – АҚШнинг рухсати билан – ўзининг собиқ ҳамкасбларидан фарқли равишда Ислом дини ва қадриятларини жамиятда тарқалишига, уларнинг таъбири билан айтганда, мўътадил Исломни кучайишга имконият берди. Шулардан бири 2007 йилда институт ва университетларда муслима қизлар учун ҳижоб кийишга рухсат берилиши бўлди. Мана шу йўл билан Эрдоғон Туркия мусулмонлари ишончига киришга муваффақ бўлди.

Диний соҳада ислохотлар ўтказиш учун ажратилган 10 миллион доллар Туркия моделини Қирғизистонда ҳам татбиқ этилишига ҳамда расмий ҳукумат ўз сиёсатини қўллаб-қувватловчи мўътадил Исломчиларни пайдо қилишга сарфланиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here