Путин, Эрдогон ва Руҳоний Идлиб тақдирини ҳал қилмоқда

578
0

Путин, Эрдогон ва Руҳоний Идлиб тақдирини ҳал қилмоқда

 7 сентябр куни Теҳрондаги саммитда Россия, Эрон ва Туркия президентлари Суриянинг Идлиб вилоятидаги қуролли можарони ҳал этишга ҳаракат қилиб кўришади. Башар Асад армияси Россия ва Эрон кўмаги билан бу ҳудудга бостириб киришга ҳозирланмоқда, Туркия эса бундай ҳарбий амалиёт бошланишига қарши чиқмоқда.

 Айни вақтда Башар Асад ҳарбийлари Фротдан ғарбда жойлашган, мухолифат назоратида қолаётган бу охирги вилоятга яқинлашиб келмоқда. Ҳужум бошланиши ҳақида икки ҳафта муқаддам илк хабарлар тарқалганди. Лекин ҳозирча бу қонли амалиёт бошланганича йўқ. Таҳлилчиларнинг фикрича, бунга Туркиянинг позицияси сабаб бўлмоқда.

 Идлиб Сурия шимоли-ғарбида жойлашган ва Туркия билан умумий чегараларга эга ҳисобланади. 2017 йил сентябрида Туркия, Эрон ва Россия ўртасида тузилган келишувга кўра, айнан Туркия ушбу ҳудуддаги хавфсизлик учун кафил давлат этиб танланган. Ўшанда Суриянинг бошқа ҳудудларидаги мухолифатчилар оилалари билан бирга шу ҳудудга кўчирила бошланганди.

 2017 йилда белгилаб олинган 4та деэскалация зонасидан 3тасида Башар Асад армияси назорат ўрнатиб бўлди, энди Идлиб мухолифат қўлида қолаётган ягона вилоятдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here