Татаристонда муслима аёллар қурултой ўтказишиб, мактабларда олиб борилаётган ҳижобга қарши чекловни олиб ташлашга чақиришди.
“Россия ва Татаристон муслима аёллар иттифоқи” Россия таълим марказини Татаристон давлат ўқув юртларида ўқиётган муслима қизларнинг румол ўраб мактабга келишлари учун имкон беришга чақиришди.
Татаристондаги муслима аёллар тарафидан ташкил қилинган “Аёллар тинчлик ва яхшилик тимсолидир” номли қурултойга Татаристон, Башқирдистон ва Мордовиядан 324 делегат иштирок этди. Муслима ўқувчи қизларга нисбатан қўлланилаётган мактабга румол ўраб келишни таъқиқловчи қонун қоидалар асосий мавзу сифатида Қурултой дастуридан ўрин олди.
Россиядаги муслима аёллар иттифоқининг раҳбари Ноила Зиганшина Татаристон таълим-тарбия вазирлиги тарафидан румол ўраб мактабга келиш таъқиқланмаган бўлишига қарамай, ўқувчиларни румолларини ечишга мажбур қилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлигини билдирди. Қурултойда Ноила Зиганшина Россия таълим вазирлигидан бу мавзуда керакли текширувларни олиб боришни талаб қилди.