Газ муаммоси хал этилмай қолмоқда

607
0

949803_3  Туркияга уюштирган иш сафари натижалари бўйича журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, “Газпром” Қирғизистон жануби учун зарур бўлган газни топишини хабар қилди.

 “Мамлакат жанубини газ билан таъминлаш масаласи жамиятда тебранишни пайдо қилиб турипти. Ҳатто “Қирғизгаз”ни қайтариб олиш ва Ўзбекистон билан газ етказиб бериш бўйича музокараларни бошлаш кераклиги ҳақида ёзишмоқда. Унда Қирғизистон доимий сўровчи ҳолатида бўлиб қолади. Биз ўз мавқейимизни белгилаб олишимиз керак. Биз у ёқ-бу ёққа югуришимиз керакми ёки мустақиллик ва хавфсизлик муаммоларини хал этишимизми? Ўйлашимча бир, икки, уч ой сабр қилишимиз керак. Муаммо хал бўлади”, – деди Атамбаев.

 Унинг сўзларига кўра, бундан уч йил олдин, Қирғизистон бутунича ўзбек газига қарам бўлганида  вазият бундан ҳам ёмон бўлган. Ҳозир ҳар қалай Қирғизистон шимоли бундан қутқариб қолинган, у ерда газ ўчгани йўқ.

 “Барча фуқаролар тушиниши ва сабр қилиши керак. Ўз мамлакати учун негизги масалаларни хал этиш бир оз сабрни талаб қилади. Масалан, газда эмас электроплитада ҳам овқат тайёрлаш мумкин. Наҳотки бу фожиа бўлса? Биз тўлиқ мустақиллика эришишимиз зарур, шу жумладан газ бўйича ҳам. Агар Ўзбекистон қайсарликда давом этадиган бўлса, унда бутун дунё бирлашиб шимолдан жанубга газ турубаларини тортиб келамиз, лекин газ бўлади. Биз мустақил давлат бўламизми ёки йўқми буни белгилаб олишимиз керак. Тўлиқ мустақилликка элтувчи йўл тиканлар билан қопланган бўлади”, – дея тушинтириш бериб ўтди президент.

 Президентнинг мазкур баёноти билан бир кунга тўғри келган “Ата Журт” парламент фракцияси йиғилишида “Қирғизгаз” компаниясининг раҳбари Турғунбек Қулмирзаев Ўзбекистоннинг Сўх анклавига табиий газ етказиб беришни тўхтатишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони қирғиз ҳамкасбларини телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаяпти.

 “Бизда ҳам таъсир ўтказиш дастаги бор. 27 минг истеъмолчи яшайдиган Сўх анклавига газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш имконияти бор. У ерга газ Қирғизистон ҳудуди орқали етказиб берилади. “Газпром” яна бир ҳафта кутишнива шундан сўнг бундай чорани қўллашни таклиф қилмоқда”, – деди Қулмирзаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here