Шарқий Туркистонда яна мусулмон ови бошланди

476
0

загруженноеШарқий Туркистонга сафарбар қилинган Хитой ҳарбийлари 29 мусулмон уйғурни қамоққа олди. Қамоққа олишга ўтган ойда пойтахт Урумчида юз берган портлашлар асос қилиб кўрсатилмоқда. Хабарларда айтилишича, қўлга олишлар ҳали анча вақтгача давом этади.

Қамоққа олишлар Шарқий туркистоннинг пойтахти Урумчида амалга оширилди. Маҳаллий маҳкама тарафидан 31 май куни Мусулмон уйғурларни қўлга олинишига оид қарор чиқарилиши ортидан босқинчилик амалиётлари бошланиб кетган. Қўлга олинган мусулмонлар сепиратизм, жамоат хавфсизлигига раҳна солиш ва ноқонуний ишларни амалга оширишда айбланмоқда.

Хитойга қарашли Шарқий Туркистонда яшаётган Мусулмон уйғурлар этник тозалашга дучор бўлмоқда. Шарқий Туркистон минтақаси ер ости бойликлари ва стротегик жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга минтақа ҳисобланади. Аксарияти Мусулмон уйғурлардан иборат маҳаллий аҳоли узоқ вақтдан буён Хитой ҳукумати тарафидан амалга оширилаётган оммавий қирғинларни бошидан кечириб келмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Хитой ҳукуматининг шу кунларда бошлаган қамоққа олиш амалиётлари ҳам оммавий қирғинга айланиб кетиш хавфи бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here