Устбош учун қўлга олинди

517
0

04070809 Франция полицияси Париждаги Люксембург боғида сайр қилиб юрган француз фуқаросини қўлга олди. Бу фуқарони қўлга олинишга у эгнига кийиб олган уст кийимда ота, она ва икки фарзандни қўл ушлашиб тургани акс эттирилган оила сурати сабаб бўлди.

 Полиция бу эркак кийиб олган кийимдаги суратни “ҳар икки жинсдаги жинсий озчиликлар (гей ва лесбиянкалар) туйғуларини хақоратлаш”, деб баҳолади ва уни қўлга олди.

 Франциянинг “LeFigaro”нашрининг хабар қилишича, нобоп кийим кийгани учун бу эркакни бир неча минг евролик жарима кутиб турипти.

 Шу вақтга қадар миллионлаб французлар ҳудди шундай кийимда оилавий қадриятларга таҳдид туғдирувчи биржинслик алоқаларни мамлакатда кенг ёйилишига қарши норозилик намойишлари ўтказиб келишган эди.

Бироқ, Франция парламенти томонидан “бир жинсли никоҳ тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан сўнг, полиция тўлақонли оилавий муносабатларни тарғиб қилувчи ҳар қандай оммавий намойишлар жиноят деб ҳисобланиши ва қонуний жазоланиши эълон қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here