Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари техникаларининг сафи Хитойдан сотиб олинган учувчисиз “дрон” самолётлари билан тўлдирилди.
Хитойнинг Чэнду шаҳрида жойлашган Chengdu Aircraft Industry Group (Ченгду Айрцрафт Индустрии Групп) заводида ишлаб чиқариладиган Pterodactyl (Птеродактиля) “дрон” самолётлари жосуслик ва ҳужум уюштиришга мослашган бўлиб, ўрта баландликда ва узоқ масофага парвоз қила олади.
Маълум қилинишича, Pterodactyl “дрон” самолётлари ўзининг афзалликлари ва бажарадиган вазифалари билан Американинг General Atomics MQ-1 Predator учувчисиз самолётлари билан беллаша олади. 1100 килограмм оғирликка эга бўлган “дрон” самолёти 200 килограммгача юкни кўтариб парвоз қилиши мумкин.
Мазкур аппарат учун бир неча турдаги қурол-аслаҳалар ишлаб чиқарилган бўлиб, булар туркумига танкига қарши HJ-10 ракеталар ва 50 килограммлик авиабомбалар киради.
Туркистон:
АҚШ Ўрта Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистонни Хитойдан мазкур самалётларни сотиб олишига шароитлар яратиб бериш билан бир неча мақсадларни кўзлаган бўлиши мумкин. 1. Хитойни Россия билан ўртасида совуқчилик пайдо қилиш. 2. Яқинда НАТОнинг Афғонистондан олиб чиқиб Ўзбекистонга жойлаштирилиши кутилаётган улкан хажмдаги харбий техникаларига Хитойни хам оз миқдорда бўлса хам шерик мисоли қилиб олиш. 3. Ўзбекистон харбий техникасини Россия арсеналидан модрнлизация қилиш учун, Хитойни хам аралаштириш билан, унга Россиянинг нафратини йўналтириш.