Алмазбек Атамбаев Туркияга жўнаб кетди

513
0

 1401767797_09322400 Перзидент Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Туркияга жўнаб кетди. Атамбаев Туркияга уюштираётган иш сафари мобайнида Қирғиз-Турк давлатлараро олий Кенгаши ҳамда туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгаши йиғилишларида иштирок этиши режалаштирилган.

  Давлатлараро кенгаш йиғилиши 3 июн куни Анқара шаҳрида Қирғизистон ва Туркия президентлари Алмазбек Атамбаев ва Абдуллоҳ Гул ҳамраислигида бўлиб ўтади.

Шунингдек ўз ташрифи давомида Алмазбек Атамбаев Туркия Бош вазири Ражап Эрдоғон билан ҳам учрашади.

Туркийзабон давлатлар раҳбарларининг саммити 4-5 июн кунлари Бодрум шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари иштирок этишади. Шунингдек бу йилги саммитда Туркманистон президентини ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Дастур бўйича 4 июн куни Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши, 5 июн куни эса давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here