Қирғизистондаги АҚШ авиабазаси расмий ёпила бошлади

466
0

755c656f1f2735e327dc8586e4d827f4_XL  Айни вақтда авиабазада 300га яқин АҚШ ҳарбийлари хизматни давом эттирмоқда. Улар 11 июлга қадар Қирғизистондан чиқиб кетишлари зарур.

 Авиабаза командири Жон Милларднинг сўзларига кўра, 12 йиллик фаолияти давомида авиабаза ҳудудида қурилган 200 иншоатни барчаси 3 июн куни Қирғизистонга топширилади. Булар бино ва иншоатлар, турли хил анжомлар, умумий қиймати 30 миллион долларлик транспорт васиталаридан иборат. “Манас” транзит маркази электр таъминотидан узиб бўлинди. Қолган объектлар генератор ёрдамида фаолият юритмоқда. Авиабазада 300га яқин АҚШ ҳарбийлари ўз хизмат вазифаларини давом эттирмоқдалар. Иккитомонлама келишувга мувофиқ улар Қирғизистон ҳудудини 2014 йилнинг 11 июлига қадар тарк этишлари зарур.

  Ўз фаолияти давомида “Манас” авиабазаси 33 минг самолётга ҳавода ёқилғи қуйган бўлса, умумий ҳисобда 136 мингта самолётга хизмат кўрсатган. Бу вақт мобайнида қарйиб миллиард литр авиация ёқилғиси сарфланган. Бундан ташқари таранзит маркази 5,5 миллион “терроризмга қарши курашаётган” иттифоқчи давлатларнинг ҳарбий хизматчиларини ташиб ўтган. Бу Афғонистонга ташланган ҳарбийларни умумий сонинг 98 фоизини ташкил этади.

  “Терроризмга қарши кураш иттифоқчилари сафига АҚШ, Жанубий Корея, Сальвадор, Польша, Грузия, Манголия ва бошқа давлвтлар киради. Шундай қилиб биз иттифоқдош 26 давлат ҳарбий хизматчиларини Қирғизистон ҳудуди орқали ташиб ўтишга кўмак кўрсатдик,” – дея таъкидлаб ўтди Жон Миллард.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here