Фаластин режими Трамп келишувига қарши чиққан ўқитувчилар ва имом-хатибларни қамоққа олмоқда

454
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими Трамп келишувига қарши чиққан ўқитувчилар ва имом-хатибларни қамоққа олмоқда

Бу Трамп маъмурияти билан парда ортида олиб борилаётган сценарийларнинг бошланишими?!

2020 йил 1 март куни Фаластин хавфсизлик кучлари устоз Муҳаммад Нажжорни ўқув вақти тугагандан сўнг муаллимларни ташувчи микроавтобусдан ўғирлаб кетишди. Устоз Байтилаҳмдаги Баттир шаҳарчасидан бўлиб, ўша ердаги мактабларнинг бирида исломий тарбиядан дарс беради.

Шунингдек, Ятта аҳоли пунктидаги хавфсизлик кучлари устоз Ҳотим Ҳидорни ҳам ўқув вақти тугагандан сўнг уйига қайтган пайтда қамоққа олди. Устоз Яттадаги ўз уйи яқинида жойлашган Зирор ибн Азвар номли мактабда физикадан дарс беради.

Изна шаҳарчасидаги хавфсизлик кучлари ҳам яна бир устозни қамоққа олиш учун пистирма қўйди. Устоз айни шаҳарчадаги ўғил болалар ўрта мактабида дарс беради. Бироқ хавфсизлик кучлари муаллимларни ташувчи микроавтобусни тўхтатганда ундан устозни топишолмади.

Айтишларича, бугун Фаластин режими маҳкамалари шайх Юнус Рубони тўрт кунга, устоз Воил Тумайзани уч кунга ҳибсда сақлаш муддатини узайтирган.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ўз аъзоларининг режим томонидан тўхтовсиз қамоққа олинишини ва ҳибс муддатлари узайтирилишини қаттиқ қоралайди ҳамда бу иш айни режимнинг ёлғончилигини яна бир бор тасдиқлаётганини таъкидлайди. Чунки у ўзининг Трамп келишувига норози эканини иддао қила туриб, ўша келишувда ўзи ҳам иштирок этмоқда. Режимнинг Трамп келишувига норозилик билдираётган шахсларни қамоққа олаётгани уни ўша келишувда бор эканини тасдиқлаб турибди.

Ҳизб баёнотига кўра, режимнинг одамлар ичида одоб-ахлоқли, зиёли ва холис инсонлар сифатида танилган ўқитувчи ва имом-хатибларни қамоққа олиши шармандали ҳолдир. Уларни фақат Трамп келишувига нисбатан мардларча позицияда туриб, унга қарши чиққанлари учунгина қамоққа олмоқда, бошқа сабабдан эмас.

Ҳизб ўз аъзоларининг зудлик билан озод этилишини талаб қилди ҳамда уларнинг саломатлиги жавобгарлигини режим ва унинг хавфсизлик хизмати зиммасига юклади.

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here