Керри чечен жангчилари Украинага кирганлигидан хавотирда

564
0

sddАмерика Украинадаги нотинчликларда Россияни айблашда давом этмоқда. Оқ уйнинг назарида россияпараст бўлгинчилар аввал бошда ҳеч қанча кучга эмас эди. Кейинги пайтларда улар давлат биноларини эгаллаб олиш, ҳарбий базаларни босиб олиш, аэропортларга ҳужум уюштириш ва верталётларни уриб тушириш каби жиддий ишларга қўл уришди. Оқ уйга кўра буларнинг барчасида Москванинг қўли бор.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат ўтказиб, Россиядан Украинага чечен жангчилар сафарбар қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканлигини билдирди. Керрига кўра, Москва Украинадаги айирмачиларни дастаклашни тўхтатиб, қуролларини ташлашга ундаши лозим.

“Биз айрим хафвли белгиларни сезяпмиз. Россиянинг Чеченистон республикасида тайёргарликдан ўтган жангарилари Украинада кечаётган тўқнашувларга қатнашиб вазиятни оғирлаштираётгани ҳақида далиллар мавжуд”, деди бош котиб.

Чечен жангарилари Украинада россияпараст кучлар тарафида туриб жанг қилаётгани ҳақида АҚШ давлат вакили Жей Карни ҳам баёнот берди.

“Украина шарқида давом этаётган зўравонликлар бизни хавотирга солмоқда. Масалан айирмачилар Украин верталётини уриб тушириб 14 кишини ҳалок қилишди. Бу эса айирмачилар четдан олиб келаётган замонбоп қуролларга эга эканлигини кўрсатади”, деди Жей Карни.

АҚШнинг Кийевдаги элчиси Жеффри Паятт ҳам айирмачи кучлар ортида Кремл турганлигига ишора қилди.

“Бу гуруҳлар Россия ҳудудидан кириб келаётгани ҳақида ишончли далиллар бор. Назаримда, Кремл бундан хабардор ёки кўра-била туриб йўл қўйиб бераяпти. Айирмачилар амалга оширган ҳужумлардан мақсад битта, Украинада янги ҳукумат тузилаётган бир пайтда вазиятни издан чиқаришдир”, деди дипломат.

Туркистон:

Путин ўз режимининг ичида, Чеченистонда Қодиров режимини яратди. Илгари худди шу услуб собиқ СССР томонидан Дудаев режимини тиклашда қўлланилган эди. Совет иттифоқи ўзининг жуда катта харбий захирасини унга ишониб, қурол савдосидаги салмоқли хиссаси унга топширилган эди. Фарқ шундаки, Дудаев жуда катта тажрибага эга харбий ва ақли зийрак хақиқий етакчи бўлган. Қодиров эса, бутунлай унинг акси, ясама етакчи, иззатталаб, тажрибасиз, тадбирсиз ва ўта жохил сиёсатчи. Лекин улардан фойдаланишда кўзланган мақсад бир: – Кавказ ва атроф мухитини қўрқувда ушлаб туриш, шунингдек Украина сингари конфликтли худудларни қурол аслаха ва жосуслар билан таъминлаб туриш. Қодировнинг қулайлиги шундаки, у мулохаза қилмайди, диний ғам ташвиши йўқ, етакчилик қобилияти йўқ у Путинсиз хеч ким эмас у худди ўз холича яшай олмайдиган қўлга ўргатилган йиртқич каби. У хақида, Путинни ўз отасидек кўриши,  хақиқий отаси Ахмад Қодировни ўлдираётганида, унга хамкорлик қилганлигидан деган гаплар бор. Р Қодиров нафақат Украина, хатто Сурияда Асад режимини қўллаб қувватлашда хам пешқадамлик билан хизмат кўрсатиб келади. Дудаевдан ўзгача унинг Россия учун қулайликларининг асоси хам шундаки, у чечен миллий лидерлигига хам ярамайдиган даражага тушиб олди. Шунинг учун Путин ундан хотиржам.

Путиннинг уни ўз итидек парваришлашидан асосий мақсади, Кавказ Россиянинг нозик нуқтаси хисобланади. У нуқта албатта бир кун Россиядан қутулиш сари қўзғалади. Шу кунда Қодиров Россия учун қолқон бўлиши ва унинг номидан бутун Россия куч қувватини ишга солиб, муаммони Кавказ миллатлари аро урушга айлантириб юбориши мумкин.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here