НАТО Ўзбектистонга ҳарбий ислохотлар ўтказишда ёрдам беради

661
0

images Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО) Ўзбекистон билан ўз ҳамкорлигини асосий йўналишларини келишиб олди. Бу йўналишлар ичида энг аҳамиятлиси мудофаа тизилмалари ва ҳарбий муассасаларни такомиллаштиришни ўз ичига олувчи ҳарбий ислохотлар ўтказишдан иборат бўлади. Бу ҳақда 16 май куни Тошкентда НАТО расмий ваколатхонасини очилиши маросимидан сўнг, НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай маълум қилди.

 “Бугун мен Ўзбекистон Мудофаа вазири билан учрашдим. Бу учрашув мобайнида ҳарбий таълим масалалари кўтарилди. Жумладан, биз ҳарбий таълим муассасалари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш заруриятларини мухокама қилдик”, – деди Аппатурай.

 Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликни иккинчи йўналиши бу – терроризмга қарши кураш. “Биз ўз томонимиздан Ўзбекистонга мазкур масала бўйича ўқув курсларини таклиф қиляпмиз. Шуни қайд этиш керакки, шу кунга қадар Ўзбекистон ҳарбийларидан иборат бир нечта гуруҳ терроризмга қарши кураш бўйича НАТО дастури асосида ўқув курсларини тугаллаб қайтишди”, – деб маълум қилди махсус вакил.

 Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиб кетилганидан сўнг ҳарбий техникаларни бир қисмини Марказий Осиё республикаларида қолдириш тўғрисидаги саволга жавоб берган Аппатурай,  барча қурол яроқлар Иттифоққа аъзо алоҳида давлатларга тегишли эканлиги ва бу масала иккитомонлама музокаралар натижасида хал этилишини айтиб ўтди. “НАТОнинг мазкур вазиятдаги роли – ҳарбий техникаларни топширилиши Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни издан чиқишига олиб келмаслигини эслатишдан иборат”, – деди НАТО вакили.

 Туркистон:

Россия ва АҚШ ўртасида кечаётган геосиёсий ўйинлар тобора ўз чўққисига чиқиб бормоқда. Россияни дунё сиёсатидан четлатиш учун АҚШ олиб борган ишлар Россияни ҳар қандай халқаро қонун ва меъёрларни назар-писанд қилмай Қримни аннексия қилиб олишга олиб келди. Россия томонидан амалга оширилган бу ишлар АҚШ томонидан НАТО ташкилотини кучайтириш учун бир баҳона бўлди.

 АҚШ нафақат Украина билан чегарадош бўлган ҳудудларда, балки Марказий Осиё минатақасида ҳам ўз иштирокини кучайтиршга интилмоқда. Тошкентда очилаган НАТО ваколатхонаси фақатгина Ўзбекистон республикасини эмас, балки бутун минтақада жойлашган республикаларни назорат қилиш имкониятини беради.

 Бундан ташқари Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган босқинчи кучлардан қолган қурол-яроқларни Ўзбекистонга қолдириш орқали бу республикани қурол соҳасида Россияга бўлган қарамликдан қисман бўлса ҳам халос этмоқчи. Бу қуролларга эга бўлиш орқали табиийки улардан фойдаланишни ўргатувчи, эҳтиёт қисмлар билан таъминловчи шахсларга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эса Ўзбекистонда АҚШнинг янги ҳарбий базаси очилишига олиб келади.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here