Бош вазир ўринбосари Ўш халқини сабрли бўлишга чақирди

593
0

SAG_8704-e1352902518263  17 май куни бир кунлик иш сафари билан Ўшга келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев бир ойдан ошиқ вақтдан бери газсиз ўтирган Ўш халқини сабрли бўлишга чақирди.

 “Шу вақтга қадар бизда газ қиш ойларида ўчиб, бир қатор қийинчиликларни вужудга келтирар эди. Бу масалани биратўла ечиш мақсадида ҳамкоримиз Россия билан бўлган келишув асосида “Қирғизгаз”ни “Газпром”га сотдик. Энди бундан буён қиш ойларида газ йўқ бўлади, деган ҳеч қандай гап-сўз бўлмайди. Шу сабали ҳозирча йўқ бўлиб турган газ масаласида Ўш халқини бир оз сабрли бўлишини тилаб қоламан”, – деди Сарпашев.

 Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари 15 май куни Бош вазир Жўмарт Ўтарбоевга газ масаласини хал қилиб бериш бўйича мурожаатнома йўллашган эди.

 Туркистон:

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистоннинг жанубий минтақаларига табиий газ етказиб беришни тўхтатиб қўйганига бир ойдан ошди. Қирғиз ҳукуматининг билдиришича, расмий Тошкент бу ҳақида шу кунгача ҳеч қандай изоҳ бермай келмоқда.

Газ масаласини тартибга солиш бўйича сўзлашувларни “Қирғизгаз”нинг янги хўжайини ҳисобланган “Газпром” олиб бориши маълум қилинган эди. Аммо ҳукумат етакчиси Жўмарт Ўтарбоев НТС каналига берган интервьюсида бу масалани ҳал қилишга “Газпром”нинг ҳам тиши ўтмаётганлигини билдирди.

“Мен шахсан ўзим Ўзбекистон ҳукуматига газ беришни давом эттиришни сўраб мактуб юбордим, жавоб йўқ. “Қирғизгаз”ни “Газпром” олгандан кейин, демак у газ етказиб беришга жавобгар бўлиши керак. Лекин менинг билишимча, шундай куч-қудратга эга “Газпром” ҳам бу масалани ҳал қилишни эплай олмаяпти. Бошқача айтганда, уларнинг ҳам бу масалада таъсири бўлмаяпти”, деди Ўтарбоев.

 Бу ишларни ортида Ўзбекистон ҳукуматига зимдан дастак бераётган АҚШ ҳукумати турипти. Чунки, Россия барча халқаро ҳуқуқ ва меъёрларни бузган ҳолда Украинага қарашли бўлган Қримни аннексия қилиб олди. Россиянинг бу ҳаракати ортидан сўнги вақтларда АҚШ билан алоқалари яна қайтадан илиқлашиб бораётган Ўзбекистон ҳукуматини Россия давлатига “тутун қайтариши” кучайиб бормоқда.

 Газ масаласида ҳам агарда Ўзбекистон ортида АҚШ турмаганида ва қўллаб-қувватламаганида бу қадар кескин чоралар кўришга журъат қилмаган бўлар эди. Аввал ҳам Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга босим ўтказишда газдан фойдаланиб келар эди, аммо ўзаро келишувлардан сўнг газ беришни қайта бошлар эди. Бу сафарги босим эса аввалгилардан фарқли равишда анча чўзилиб ва жиддийлашиб кетди. Ўзбекистон ҳукумати нафақат Қирғизистон ҳукуматини балки “Газпром” орқали Россияни ҳам очиқчасига менсимаётганини намойиш қилмоқда.

 Қирғизистон ҳукумати эса агар “Қирғизгаз” “Газпром”га сотиладиган бўлса газ таъминотида ҳеч қандай узилишлар бўлмайди деб ишонтиргани боис ҳозирги вужудга келган ҳолатдан жиддий ташвишга тушиб қолди. Шу сабабдан “Қирғизгаз” компаниясини Россияга сотилиши сиёсатчиларнинг эмас, балки иқтисодчиларнинг қарори бўлганлигини айтишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here