Ас-Сиси: Ёрдам бермасангиз Афғонистонга айланамиз

514
0

400x225_266082Миср президентлигига номзод Абдулфаттоҳ Ас-Сиси АҚШнинг ёрдамига эҳтиёжи борлигини билдирар экан, агар ёрдам келмайдиган бўлса, Ўрта шарқда янги бир Афғонистон ўртага чиқишини билдирди. Ас-Сисига кўра бунинг олдини олиш учун Қўшма Шататлар Террорга (Исломга) қарши кураш борасида Мисрга ёрдам бериши зарурдир.

Ас-Сиси АҚШнинг ҳар йил амалга ошираётган 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдами бу йил ҳам амалга оширилиши лозимлигини тилга олар экан, бу ёрдам Миср инқилобидан сўнг Обама идораси тарафидан музлатиб қўйилганлигини эслатиб ўтди.

Ас-Сиси хусусан, АҚШдан келадиган ҳарбий ёрдамлар Сина минтақасидаги террорчи (Жиҳодий) гуруҳларга қарши ишлатилишини қайд этди.

Ахборот агентликларига интервью берган Ас-Сиси Обамага мурожаат қилиб, Сина минтақасида олиб борилаётган террорчи (Жиҳодий) гуруҳларга қарши амалиётлар Исроилнинг хавфсизлиги учун ҳам зарур эканлигига ишора қилди.

“Биз террорга карши курашмоқдамиз. Миср армияси Сина ороли террор уясига айланиб қолишига ва бу ердан қўшниларга зарар етишига тўсқинлик қилиш учун бу минтақада катта амалиётлар уюштирмоқда”, деди фелдмаршал Ас-Сиси.

Туркистон:

Шу вақтгача Мисрга АҚШ тарафидан берилиб келинган бу ёрдамларни хорларча сўраш у ёқда турсин, уни қабул қилиш Исломда катта жиноят ҳисобланади. Чунки бу АҚШнинг Миср давлати устидан ҳукмронлиги давом этишига йўл очиб беради.

Воқелик шуни кўрсатиб турибдики,Америка бу ёрдамларни фақат ўз нуфузи ва ҳукмронлигини ўрнатиш, ўзининг ва яҳуд вужудининг манфаатларига хизмат қилиши учунгина бермоқда. АҚШ Мисрга бу ёрдам пулларининг берар экан, унинг мусулмонлар зарарига ишлатилишини кузатиб бориш билан бирга Кемп-Дэвид шартномаси давом этишини ҳам таъминлайди. Чунки Кемп-Дэвид шартномаси яҳудийлар учун ҳаёт-мамот масаласидир. Шунинг учун яҳуд вужуди масъуллари Мисрга бериладиган Америка ёрдамларининг узиб қўйилиши Исроилга салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда.

Аслида АҚШ тарафидан Мисрга ажратилган бу пулларни ёрдам дейишга ҳам тил бормайди. Чунки бу ёрдамлар Миср ялпи маҳсулотининг озгина қисмига ҳам тўғри келмайди. Яъни Американинг Мисрга ажратган ёрдам пуллари Миср ялпи маҳсулотининг 0,3 %идан ҳам ошмайди. Агар Кемп-Дэвид шартномасини парчалаб ташлаб, Сувайш каналидан ўтиш учун тўланадиган тўловларини бир озгина кўтариб қўйилса ва яҳуд вужудига арзимас нархда етказиб берилаётган газни узиб қўйиб, уни бозорда умумий нархларда сотилса, шунинг ўзи АҚШ берадиган маблағдан кўра бир неча баробар ортиқ даромадларни олиб келади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here