Т.Сариев: БИга аъзо бўлиш, ундан воз кечишдан кўра фойдалироқ

523
0

 1400593847_49615700 “Қирғизистонни Божхона иттифоқига аъзо бўлиши: фойда ва зиёнлари” масаласи бўйича 20 май куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида Қирғизистон иқтисод вазири Темир Сариев, “Божхона иттифоқига аъзо бўлишни асосий салбий оқибатлари узоқ хориждан олиб келинаётган махсулот нарҳларини ошишидир”, – деди.

 Унинг сўзларига кўра, Россия, Белорус ва Қозоғистондан олиб келинадиган махсулотлар нарҳини ошиши кутилмади. “Шунингдек, Хитой билан бўлаётган савдо кўлами қисқариши мумкин. Аммо шу билан бирга тикувчилик саноатимизни янада ривожлантириш учун имкониятлар пайдо бўлади, янги истеъмол бозорлари очилади. Яна меҳнат муҳожирларимизга ҳам енгиллик бўлади” – деди иқтисод вазири.

 Иқтисод вазирининг қайд қилишича, БИ аъзо бўлмаган мамлакатлар учун божхона жараёнини мураккаблашиши сабабли, ташкилотга аъзо бўлишни рад этиш биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнесга таъсир кўрсатади. “Савдогарлар ишдан айрилади, кўплаб тадбиркорлар истеъмол бозорини йўқотади. Буларни барчаси давлат бюджетига солиқлар келиб тушишини камайтиради ва ундаги камомадни ўсишига олиб келади. Бундан ташқари бензинга 348 доллар, дизел ёқилғиси учун 251 доллар миқдорида экспорт божи киритилади, бу эса ёқилғи мойлаш махсулотлари нарҳини ошишига олиб келади ва иқтисодни бошқа соҳаларига ҳам таъсир кўрсатади”, – деб хулосалади Темир Сариев.

 Туристон:

 Россия Қирғизистонга ҳеч қандай ихтиёр бермай БИга аъзо бўлиши учун президент ва ҳукуматга тўғридан-тўғри босим ўтказмоқда. Бу ҳақида президент Атамбаев 2013 йил 16 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, “Нахотки сизлар мени шу вақтга қадар билмайсизлар? Мамлакат зиёнига бирор бир амалга боришликка мажбурлаш мақсадида менга босим ўтказишлик бефойда. Биз Божхона Иттифоқига бизнинг талаблар бажарилган тақдирдагина қўшиламиз. Атамбаевни шантаж қилишнинг эса имконияти йўқ, мен обдон тобланиб бўлганман. Бизда танлов имкони кам, аммо биз фақат қирғизларни қаноатлантирадиган ва бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган йўлдан юрамиз”, – деган эди.

 Президентнинг бу баёнотидан ҳеч қанча вақт ўтмай, 2014 йил 11 январ куни Боткен вилояти орқали ўтган қирғиз-тожик чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида ўқотар қурол ва ҳатто гранатомётлардан фойдаланган ҳолда отишма бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги чегаралар узоқ вақт беркитиб қўйилди. Бу нарса эса асосан Хитойдан товар олиб келиб қўшни республикаларга сотишга ихтисослашган Қирғизистон иқтисодига жиддий таъсир кўрсатди.

 Кейинчалик Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтарбоев 7 май куни берган баёнотида, айни вақтда иқтисод вазири ўринбосари Даниил Ибраев бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида Қирғизистонни БИ аъзо бўлиш муддатини бир йилга кечиктириш учун рус ҳукумати вакиллари билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.

 Бу баёнот ортидан 7 май куни таҳминан соат 19: 20да Боткен вилояти Боткен туманида жайлашган Якка ўрик қишлоғида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида можаро бўлиб ўтди.  7 соат давом этган тартибсизликларда ҳар икки томондан 1500 одам иштирок этган ва ўзаро бир-бирларини тошбўрон қилганлар. Можаро натижасида Қирғизистон фуқароларидан камида 14 киши жароҳат олгани, улардан 9 нафари Боткен вилоят касалхонасига ётқизилган хабар қилинди. Бундан ташқари  қирғиз расмийлари 12 милиция ходими тошбўронда қолиб жароҳатлангани, Боткен туман милицияси бошлиғининг ўринбосари Дуйшен Ниязқулов бошидан жароҳатланиб касалхонага ётқизилганини билдиришди. Шундан сўнг Қирғизистон ҳукумати гарчи бу ташкилотга аъзо бўлишни фойдасидан кўра зиёни кўп бўлсада унга аъзо бўлиш учун ҳаракатларни қайтадан жонлантириб юборишди.

  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here