Россия Украинанинг НАТО таркибига қўшилишига қатъийян қарши

527
0

1396091042_lavrovsvРоссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ҳукумати Украинанинг НАТО таркибига қўшилишига қатъийян қарши эканлигини эълон қилди.

Лавров “Блумберг ТВ” телевизион каналига берган интервьюсида “Украинани НАТОга тортиш бутун Европа хавфсизлик тизимига салбий таъсир қилади”, деди. Вазир бу масъала фақат Украина ва НАТОга эмас, балки Россияга ҳам таъсир қилишига ишора қилди.

“Украина фуқаровий уруш борасида шундай чегарага келиб қолдики, аввал бунақасига гувоҳ бўлмаган. Украинадаги барча минтақаларнинг манфаатини эътиборга олган ҳолда инқирозни ҳал қилиш ҳақида изланиш лозим”, деди у.

Лавров Украинада модомийки, куч ишлатиш давом этар экан 25 май кунида ўтказилиши белгиланган Украина президентлиги учун сайловлар қонуний бўлиши мумкин эмаслигини қўшимча қилди.  У Украина шарқида кечаётган ҳодисаларни ҳақиқий уруш деб сифатлар экан, минамиётлар отилиши давом этиб турган пайтда музокара столига ўтириш мумкин эмаслигига ишора қилди.

Шунингдек, Украина ҳукумати тарафидан мамлакат жанубий шарқида намойишчиларга қарши БМТ белгисига эга верталёт ишга солинганлигини тилга олган Россия ташқи ишлар вазири Киев ҳукумати бу ҳодиса юзасидан изоҳ бериши лозимлигини таъкидлади.

“Москванинг назарида Украинада Ғарблик, хусусан АҚШдан келган ёлланма қотиллар мавжудлиги ҳақида янги шубҳалар туғилмоқда”, деди Лавров.

Лавровнинг зикр қилишича, Вошингтон Украинада АҚШ хавфсизлик ташкилотига оид махсус ёлланма қотиллар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни рад қилган бўлса ҳам лекин бу хусусда хабарларнинг изма-из юзага келиши Россияни бу ҳабарнинг тўғрилигига аҳамият қаратадиган қилиб қўймоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here