Қирғизистонда ҳукумат ва диний идора вакиллари радикаллашувга қарши туриш масалаларини мухокама қилишади

445
0

IMG_2346(1)20 май куни Қирғизистонда ҳукумат идоралари ва диний бошқарма вакилларининг диний радикаллашувга қарши кураш масалалари бўйича биринчи ишчи учрашуви бўлиб ўтади.

 Исломшунослик илмий-тадқиқот институти 16 май куни хабар қилишича, учрашувда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, фуқаролик жамияти вакиллари ва экспертлар иштирок этишади.

 Учрашувда, мусулмонлар ўртасида фикрий қарама-қаршилик, Исломнинг сиёсийлаштирилиши, ҳуқуқни мухофаза қилувчи тузилмалар ва диний идорани радикаллашувга қарши ўзаро ҳамкорлиги, диний экстремизм муаммоларини академик тадқиқотлар ҳолати каби масалалар мухокама қилиниши ва диний соҳада радикаллашувни олдини олиш учун барча томонларни ўзаро тўлиқ ҳамкорлиги зарур эканлиги хабар қилинмоқда.

   Туркистон:

Бугунги кунда Қирғизистонда Ислом динининг нуфузи ошиб, жамиятнинг барча қатлами, ҳусусан ёшлар ўртасида Ислом динига бўлган қизиқиш, уни фақат ибодат ва ахлоқдангина иборат эмас, балки ўз тузумига эга бўлган мабда сифатида тушинадиганлар сафи ортиб бормоқда. Бу жараён ҳукуматни ташвишга  солиши аниқ. Шунинг учун ҳам ҳукумат бошлиқлари Ислом динига қарши курашда “сопини ўзидан чиқаришга” ҳаракат қилмоқдалар.

 Бунинг учун энг мақбул йўл, Ислом динини фақатгина ибодат ва ахлоқдан иборат деб тушинадиган ҳамда илмоний жамият билан Исломни мувофиқлаштиришга ҳаракат қиладиган, ҳукумат чизиб берган йўлдан чиқмайдиган имомлардан фойдаланишга уриниши табиий.

 Бундай услуб Ўзбекистонда узоқ вақтлардан буён амалга ошириб келинмоқда. Каримов ўзининг 24 йилдан ошган бошқаруви мобайнида Ўзбекистондаги айрим дин уламоларини ўз нағорасига ўйнатиб келмоқда. Бу дин уламолари ва имомлар эса Каримов чиқарган ҳар қандай қарор ёки қонунларни Аллоҳдан келган ҳукмдек, Қуръон ва Ҳадисни таъвил қилиб, бу қонунларга мослаштириб,  мусулмонларни адаштиришда ким ўзарга мусобақага киришиб кетишди. Ҳатто ҳижоб арабларнинг миллий кийими, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларига намоз ўқиш ҳамда Жума намозига чиқиш фарз эмас, деб фатво бериш даражасигача боришди.

 Каримов билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган ва Оҳиратини дунёни арзимас матосига алмаштиришни истамаган жуда кўплаб олимлар эса қамоққа ташланди, таъқибга олинди ёки жисмонан йўқ қилинди.

  Биз Қирғизистондаги дин уламоларини ҳам  ўз Оҳиратларини арзимас дунё матосига алмаштирмасликни, ўз иймонларини йўқотмасликни ҳамда Имом Абу Довуд ва Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким илм талаб қилиб, йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннатга борадиган йўлини енгил қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган амалидан рози бўлиб, қанотларини қўйиб туришади. Олим кишига ҳамма нарса, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради. Олим кишининг обид — яъни илми йўғу, лекин доимий ибодатдаги — одамдан фазли, Ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлигига ўхшайди. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир, пайғамбарлар дийнор, дирҳамларни мерос қилиб ташлаб кетмаган, балки илмни колдирганлар, кимики уни олган бўлса насибасини тўлиқ олибди”, деб айтган айтганларидек ҳақиқий меросхўр бўлишга чақирамиз.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here