Ўзларига “Суриянинг дўстлари”, деб ном қўйиб олган 11та давлат йиғилиш ўтказиб, халқаро ҳамжамиятдан келгуси ой Сурияда ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловини рад қилишни талаб қилди. Шунингдек йиғилишда мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифатни янада кўпроқ дастаклашга қарор қилинди.
Британия пойтахти Лондонда ташкил қилинган ва Туркия, АҚШ, Франция, Миср, Германия, Италия, Иордания, Қатар, Саудия, Бирлашган араб амирликлари ва Британия ташқи ишлар вазирлари иштирок этган ва унда Сурия миллий коалициясининг масъуллари ҳам қатнашган йиғилиш натижаси эълон қилинди.
“Суриянинг дўстлари сифатида Асад режимининг 3-июнда қонунга зид равишда президентлик сайлови ўтказиш режасини ботил дея қабул қиламиз. Бу иш Сурия можаросида ҳаётдан кўз юмган бегуноҳ инсонларга нисбатан ҳақоратдир ва Женева баёнотига қарши чиқишдир. Режим ўртага қўйган қоидаларга кўра, миллионларча сурияликлар бу сайловга иштирок этишдан маҳрум қолишади. Барча халқаро уюшмаларни бу ноқонуний сайловни рад этишга чақирамиз”, дейилади йиғилиш натижасида чиқарилган баёнотда.
Баёнотда хусусан, бир овоздан тартибли равишда бир ёқадан бош чиқариб жиддий қадам ташлашга, мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифат ва мўътадил қуролли кучларга дастак беришни кўпайтиришга қарор қилинганлиги билдирилди.
“Хусуан, Асад режимини ўз халқига қарши амалга оширган террордан жавобгар деб билиш, Суриядаги Камёвий қуролларни йўқ қилишни татомига етказиш ва инсоний ёрдамларни кўпайтиришга қарор қилдик”, дейилади баёнотда.
Йиғилишдан сўнг Британия ташқи ишлар вазири Уельям Ҳейг матбуот анжумани ташкил қилиб, “Лондон 11” номли йиғилишда мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифатни ва Сурия миллий коалициясига бериладиган дастакни кўпайтиришга келишиб олинганлигини билдирди.
“Сурияда сиёсий ечимга эришмоқ лозим. Мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифатнинг мавжудлигидан ва унинг фаолиятидан хотиржам бўлиш учун тезроқ ҳаракат қилишга мажбурмиз. Шундай қилмасак Сурия халқи Асад режими билан экстримистлар (Исломий кучлар) ўртасида қайси бирини танлашга юзма юз келиб қолади”, деди Ҳейг.
Ҳейг Бирлашган Қироллик Сурия мухолафатига ёрдам учун 30 миллион фунт стерлин ажратилишини алоҳида таъкидлади.