Бизнинг ёш, бардошли ва эҳтиромга лойиқ дингдош синглимиз!
Сизнинг ҳаёт йўлингиз ҳудди Аллоҳнинг пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) давридаги тақводор мусулмонлар тарихи каби бизларни илҳомлантирди.
Бундан 14 йил олдин ўзбек махсус хизматлари томонидан Ўзбекистонга ўғирлаб олиб кетилган отангиз Омонов Ҳамидуллоҳнинг ўлдирилиш тарихи тўғрисида ОАВларига маълум қиланингиз учунгина Ислом душманлари бугун сизга нисбатан адоват ва ҳусуматини тўкиб солмоқда.
Ўз отангиз тақдири тўғрисида ҳақиқатни айтганингиз сабабли улар сизни ҳудди, жиноят содир этган кишидек ҳибсда сақлашмоқда.
Мен сизнинг видео мурожаатингизни кўриб, ўз отангизни 5 ёшингиздан буён кўрмаганингизни билгач, кўзларимдан аччиқ ёш келди. Бугун эса сиз 19 ёшдасиз.
19 ёш, сиз эркак киши эмаслигингиз ва ёш бўлишингизга қарамай Ўзбекистон ва Қирғизистон мустабид ҳокимлари тўғрисида ошкора гапиришга ўзингизда куч ва бардош топа олдингиз. Бардам бўлинг менинг суюкли синглим…
Бугун сизни устингизда турган таҳдиддан хосил бўлган қайғу, сизни отангиз билан айрилиғингиз вақтинчалик эканлиги, Аллоҳ шундай синовлар воситасида сизларга абадий Жаннат ато этиши тўғрисидаги умид билан қоришиб кетди. Синовлар орқали иймон даражаси зиёдалашиб боради ва Жаннатда бизларни пайғамбарлар ва шаҳидлар билан қўшни қилади…
Агарда Сумайя (розияллоҳу анҳо)нинг золимлар қаршисида Ҳақда собит турмаганида, Жаннатнинг ҳушбўй исини сезмаган ҳам бўлар эди. Агар Билол (розияллоҳу анҳу)нинг елкаларини куйдирган қайноқ қум устидаги сабри бўлмаганда, Аллоҳнинг пайғамбари соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг “Билол бизнинг хожамиздир” деганлари каби ҳурматга сазавор бўлмас эди.
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда, Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар Аллоҳ бирор бандасига яхшиликни раво кўрса ва уни даражасини кўтаришни хоҳласа, унга синов юборади. Қачонки у банда Аллоҳга дуо қилса, фаришталар, “Эй Роббим! Таниш овоз” дейишади. Шунда банда иккинчи бора дуо қилиб, “Эй менинг Роббим” деса, Аллоҳ унга жавобан, “Мен сени олдингдаман ва сени хурсанд қилишга тайёрман. Сен нимайки сўрасанг, Мен сенга ато этаман ёки сендан ёмонликни даф қиламан ва сен учун сўраган нарсангдан зиёдасини сақлаб қўяман”, дейди. Қачонки Қиёмат куни келганда, намоз ўқиган, рўза тутган, садақа қилган ва Ҳаж амалини бажарган мусулмонлар келтирилади. Уларнинг қилган солиҳ амаллари торозида тортилади. Сўнгра мусибатланган мусулмонлар келтирилади, уларга торози берилмайди ва ҳисоб-китоб дафтарлари ҳам очилмайди. Уларга мусибат қандай кетма-кет келган бўлса, ажр-мукофотлар ҳам шундай берилади. Шунда, синовларга рўбарў бўлган одамларга берилаётган беҳисоб ажрларни кўриб, бу ҳаёти дунёда офиятда бўлган ва мусибатланмаган одамлар ўз баданлари бу дунёда бурда-бурда бўлишини хоҳлаб қолишади”.
Буюк Аллоҳ Таоло Ўз китобида айтади:
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят);
Мен Аллоҳдан сизни ҳам ўшалар сафида қилишини сўраб қоламан.
Бизларга келсак, сизнинг бардошингиз бизлар учун намуна ва бизлар ўз ибодатларимизда сиз ва отангиз ҳаққига дуода бўламиз…
Аллоҳ сизни, оилангизни ва барча мусулмонларни ёмонликлардан сақласин.
Фақатгини Унга суянамиз ва Ундангина ҳимоя ва паноҳ сўраймиз…
Сизни дингдош опангиз Лутфия
Қрим, Украина.