Ушбу улуғ ойда қилмоғимиз керак бўлган фарзларнинг энг муҳими

677
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ушбу улуғ ойда қилмоғимиз керак бўлган фарзларнинг энг муҳими

Эй мусулмонлар!

Ҳукмдорларингиз Қуръон ва суннатни четга улоқтиришди. Юртларимизни бўлиб, бойликларимизни душманларга топширишди. Шунинг учун ҳам бундай ҳукмдорлардан қутулиб, рошид халифага байъат қилишга жиддий ҳаракат қилиш, ушбу муборак ойда қилинадиган фарзлар ичида биз учун энг муҳими саналади. Аммо уларга рози бўлиб, сукут қилсак, бизга саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ушбу ҳадислари тўғри келиб қолиши мумкин:

«يَا كَعْبَ بْنَ عُجْرَةَ أَعَاذَكَ اللَّهُ مِنْ إِمَارَةِ السُّفَهَاءِ، قَالَ: وَمَا إِمارةُ السُّفَهاءِ؟ قالَ: أُمَرَاءُ يَكُونُونَ بَعْدِي يَهْدُونَ بَغَيْرِ هُدَايَ وَيَسْتَنُّونَ بَغَيْرِ سُنَّتِي فَمَنْ دَخَلَ عَلَيْهِمْ فَصَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهمْ وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَأُولَئِكَ لَيْسُوا مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُمْ وَلاَ يَرِدُونَ عَلَيَّ حَوْضِي»

«Эй Каъб ибн Ужра, Аллоҳ сизни пасткаш-тентакларнинг амирлигидан асрасин. Каъб пасткашларнинг амирлиги нима? деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: Мендан кейин мени йўлимга эргашмайдиган ва суннатимни ушламайдиган амирлар бўлади, кимки уларнинг ёлғонини тасдиқласа, зулмига ёрдам берса, бас, улар мендан эмас, мен улардан эмасман ва улар менинг ҳузуримга, ҳавзи кавсаримга тушмайдилар».

Эй мусулмонлар!

Муборак Рамазон ойида шайтонлар кишанланади, жаннат дарвозалари очилиб, дўзах дарвозалари ёпилади. Мана, Роббимиз нидосига лаббай деб, имон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутишга шошилдик. Хўш, ушбу имон талабига тўлиқ лаббай демаймизми?! Чунки рўза тутмоқ фарз қилиниши билан бирга, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилиш ҳам бизга фарз қилинган. Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here