“Донецк халқ республикаси” ўзини Россия таркибига қўшиб олишларини сўраб мурожаат қилди

577
0

 568E283F-D670-4EA1-99CC-656DD3D08B4B_w308_h173_cx0_cy3_cw0“Донецк халқ республикаси” Россияга уни ўз таркибига қўшиб олишни сўраб мурожаат қилди.

 “Донецк халқ республикаси Халқ кенгашининг ДХРни Россия таркибига қўшилиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишни сўраб, Россия Федерациясига мурожаат қилди”, – дейилади баёнотда.

 “Донец халқ республикаси халқи хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб ва тарихий адолатни қайта тиклаш учун Донецк халқ республикасининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши тўғрисидаги илтимосимизни Россия Федерацияси томонидан кўриб чиқилишини сўраймиз”, – дея кенгаш баёнотидан иқтибос келтирмоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.

 11 май, якшанба куни Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида вилоятларнинг мақоми юзасидан референдумлар ўтказилди. “ДХР”даги референдумда ягона савол қўйилганди: “Донецк халқ республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги ҳаракатни қўллаб-қувватлайсизми?”.

 “ДХР” марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдумда иштирок этганларнинг 89,7 фоизи “Ҳа” деб жавоб берган, 10,19 фоизи эса бунга қарши чиққан, бюллетенларнинг 0,74 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган.

 Манба: CA-NEWS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here