Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги можаро бўлиб ўтди

512
0

C7332AB3-AB76-4ADA-950F-91A90B73EE5C_w308_r1_cy14 Қирғизистон республикаси Давлат чегара хизматининг хабар қилишига кўра, 7 май куни таҳминан соат 19: 20да Боткен вилояти Боткен туманида жайлашган Якка ўрик қишлоғида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида можаро бўлиб ўтди.

 Дастлабки маълумотларга кўра, можаро келиб чиқишига Баткен-Исфана автойўлидан ўтаётган Қирғизистон фуқаросининг машинаси Тожикистон фуқаролари томонидан тошбўрон қилиниши сабаб бўлган.

 7 соат давом этган тартибсизликларда ҳар икки томондан 1500 одам иштирок этган ва ўзаро бир-бирларини тошбўрон қилганлар. Можаро натижасида Қирғизистон фуқароларидан камида 14 киши жароҳат олгани айтилмоқда. Улардан 9 нафари Боткен вилоят касалхонасига ётқизилган. Бундан ташқари  қирғиз расмийлари 12 милиция ходими тошбўронда қолиб жароҳатлангани, Боткен туман милицияси бошлиғининг ўринбосари Дуйшен Ниязқулов бошидан жароҳатланиб касалхонага ётқизилганини билдирмоқда.

 Тожикистон томонининг  билдиришича, Ворух анклавида яшовчи 8 тожикистонлик оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, улардан бири қирғиз фуқаросининг  ов милтиғидан отган ўқидан ярадор бўлган. Бундан ташқари бир нафар тожик милиционери ҳам ўқотар қуролдан оғир яралангани хабар қилинмоқда.

 Воқеа жойига етиб келган Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари оламонни тўхтатиш учун осмонга қарата ўқ узишга мажбур бўлишган, бироқ бу ҳаракат ҳам натижа бермагани айтилмоқда.

 Таҳминан соат 22:30лар чамасида Қирғизистон республикаси Самарқанд қишлоқ бошқарувига қарашли Кўктерак қишлоғида Тожикистон фуқаролари томонидан Қирғизистон фуқароларига тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуювчи шаҳобча, иккита дўкон ва иккита юк машинаси ёқиб юборилган.

 Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва чегарачилар томонидан чоралар натижасида 8 май соат тунги соат учлар чамасида жанжални тўхтатишга муваффақ бўлингани хабар қилинмоқда.

 Боткен туманида бўлиб ўтган ходиса юзасидан Жогорку Кенеш йиғилишда сўзга чиққан “Республика” фракцияси етакчиси Назарали Орипов Боткендаги вазият уриш ёқасида турипти деди.

 “Боткендаги вазият оғир, биз уриш ёқасида турипмиз. Тезкор чоралар кўриш керак. Тожиклар томонидан ҳам, қирғизлар томонидан ҳам жароҳатланганлар бор дейишмоқда. Чегарадаги тожик ва қирғизларни тинчликка чақириш керак. Аммо, у ерда бирорта ҳам ҳукумат вакиллари йўқ. Ҳатто ярадор бўлганлар ҳам борлиги ҳақида айтишмоқда. Бу вазиятни тартибга солиш керак. Биз депутутлар ҳам бу масалани ўз назоратимиз остига олишимиз зарур”, – деди Назарали Орипов.

 Мазкур ходиса юзасидан Тожикистонни Қирғизистондаги элчиси Олим Раҳимов Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилгани хабар қилинмоқда.

 Учрашув давомида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев тожик дипломатига расмий норозилик нотасини топширди ва Қирғизистон ҳудудида тожик фуқаролари содир этган ноқонуний ҳаракатлардан ташвишда эканлигини ҳамда қирғиз фуқароларига етказилган зиённи қоплаш баробарида, айбдор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишни талаб қилди.

  Туркистон:

1991 йилда “мустақиллик”ка эришган Марказий Осиёдаги давлат раҳбарлари томонидан ватанпарварлик ва миллатчилик фикрлари кўп асрлардан буён қардош, қариндош-уруғ ва қуда-анда бўлиб яшаб келган халқлар онгига сингдирила бошлади. Бу ишларни нитажаси эса бугунги кунга келиб ўз мевасини бермоқда.

 Ватанпарварлик ва миллатчилик каби жирканч ва тубан фикрлар исломий Халифалик давлатини йўқ қилишда мустамлакачи давлатлар томонидан тарғиб қилинди ва қўллаб-қувватланди. Бунинг натижасида араб араблиги билан фахрланадиган бўлса, турк турклиги билан ғурурланадиган бўлиб қолди. Бундай ўзаро кураш ва рақобатлар эса охир оқибат Халифалик давлатини йўқ қилинишига олиб келди.

 Бу жирканч восита тажрибадан муваффақиятли ўтгани учун бугунги кунда ҳам йирик давлатлар қардош халқлар ўртасига рахна солишликда айнан шу фикрлардан фойдаланиб келмоқдалар ва чегараларни мустахкамлаш баҳонасида дини бир, бозори ва мазори бир бўлган халқларни бир-бирларидан узоқлаштирмоқдалар.

 Буюк Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ҳамда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳи алайҳи ва салламга иймон келтирган ҳар бир мусулмон бу каби жирканч фикр ва фитналардан йироқ юрмоқлиг ва бундай фитналардан ҳалос бўлиш учун ўз Исломларига қайтмоқлар шарт. Чунки, Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам:  “У (миллатчилик)ни ташланглар, чунчи у сассиқдир”, деганлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here