Путин: Биз қўшинларимизни ортга қайтардик

533
0

imagesРоссия президенти Владимир Путин Украина чегараларидаги рус қўшинларини тамоман ортга чекинганлигини маълум қилди.

Президент Путин Москвада Швецария президенти ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) муваққат раҳбари Дидье Буркхальтер билан учрашувидан сўнг ташкил қилинган муштарак матбуот анжуманида Украинадаги охирги вазиятга тўхталди.

 “Украина чегарасидаги қўшинларимиздан безовта бўлишаётганини бизга тинмай айтиб келишди. Биз қўшинларимизни ортга қайтардик. Бугун аскарларимиз Украина чегарасида қолмади, уларни ҳозир одатий машғулот ўтказаётган жойга кўчирдик”, деди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, Украина инқирозига ечим топишнинг йўли музокарадир. Киев ҳукумати билан шарқий вилоятлар ўртасида очиқ музокара бошлашни инқирознинг “ҳал қилувчи” ечими сифатида кўрсатган Путин музокарани бошлаш учун авваламбор куч ишлатишни тўхтатиш лозимлигини таъкидлади. Путин Украина масаласида Россия тутган позиция билан ЕХҲТнинг тутган позицияси ўртасида буюк даражада ўхшашлик борлигини қайд этди.

Россия президенти Киев ҳукуматидан Украина шарқида юритилаётган ҳарбий амалиётлар дарҳол тўхтатилишини талаб қилар экан, куч ишлатиш масалани ҳал қилиш учун тўғри йўл эмаслигини урғулади. Путин Украинанинг шарқидаги Луганск ва Донеск шаҳарларида яшаётган Россия тарафдорларини 11 майда ўтказилиши режалаштирилган референдумни кечиктиришга чақирди.  Путинга кўра, музокаралар олиб боришга замин ҳозирланаётган жараёнда унга керакли шароитларни тайёрлаш учун референдумни кечиктириб туриш лозим.

Швецария президенти Дидье Буркхальтер эса матбуот анжуманида Украина масаласида ЕҲХТнинг “йўл харитаси” тайёр эканлигини билдирди. Тайёрланган йўл харитасидаги мавзулар Вена учрашувида белгиланганлигини тилга олган Буркхальтер бу ҳаракатдан мақсад оташкесимга эришиш, вазиятни тинчлантириш, музокарани бошлаш ва сайлов ўтказиш каби тўрт босқичдан иборат эканлигини билдирди.

Айни пайтда НАТО вакиллари Россиянинг Украина чегарасидан чекинганлигига ишончсизлик билан қарамоқда.

 “Россия ҳарбийларининг Украина чегараларидан аниқ бир шаклда чекинишини албатта мамнуният билан қабул қиламиз. Бу бизнинг узоқ пайтдан бери айтиб келаётган истагимиздир. Аммо шу вақтгача рус ҳарбийларини ортга чекинганлигига доир бирор бир далил йўқ”, деди Оқ уй сўзчиси Джош Эрнест

Эрнестга кўра Путин 11 майда белгиланган референдумни кечиктириши эмас, балки бекор қилиши лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here