Қирғизистон бош прокурори истеъфо берди

473
0

 2011 йилнинг мартидан бери Қирғизистон Бош прокурори вазифасида ишлаб келаётган Аида Салянова кеча, 19 январ куни истеъфо берди.

 Бош прокурор Аида Салянова 2014 йилнинг 23 декабридан бери таътилда эди. Саляновани таътилга чиққани тўғрисидаги хабар унинг истеъфоси ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлган, бироқ президент Алмазбек Атамбаев Бош прокурор тез орада ишга қайтишини айтган ва хатто иккинчи даражали “Манас” ордени билан ҳам тақдирлаган эди.

 Агар мамлакат парламенти – Жўкорку Кенеш депутларининг камида учдан бир қисми Аида Салянованинг истеъфосини маъқулласа, президент Бош прокурорни лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонга имзо чекади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here