Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий инспекцияси “Қант” авиабазаси ҳарбий тайёргарлигини текшириб чиқади

437
0

  Россия мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий окуриги матбуот хизматининг хабар қилишича, Мудофаа вазирлиги ҳарбий инспекцияси Қирғизистонда жойлашган “Қант” рус авиабазаси ҳарбий тайёргарлигини текширишга киришди.

  Хабарда таъкидланишича, “Текширув мобайнида асосий эътибор тузилманинг ҳарбий тайёргарлиги, жумладан ҳужум ва армия авиациясини мақсадли ҳаракатларига қаратилади. Терроризмга қарши курашни ташкиллаштириш алоҳида ўрганиб чиқилади”.

  “Текширувдан асосий мақсад – бошқарув органлар ва бўлинмаларидаги вазиятни ўрганиш ҳамда кундалик фаолиятни ташкил этиш ишлари бўйича бошқарув самарадорлигини баҳолашдан иборат”, – дейилади хабарда.

 Туркистон:

Россия Қирғизистонни ваҳимага солишда давом этмоқда. Мақсади Қирғиз ҳукуматини, ўзидаги эскириб бораётган ҳарбий техникаларини сотиб олишга мажбур қилиш. Россия инвестиция ётқизиб қарз қилишдан кўра ўн баробар қулай ва манфаатлироқ йўлларни тутишга уринмоқда. Қулайлиги, бу техникаларни жойлаш, таъмирлаш, ўрнатиш каби муаммоларнинг барчаси Қирғизистон зиммасида. Манфаатлилиги, Қирғизистонни сиёсий таъсири остида ва ҳарбий мухтожлик остида ушлаб қолишга имкониятларини кенгайтиради.

Сиёсий босим, Қирғизистонни қарзга ботириб олиш ва ҳарбий хатарлар ёки қуруқ ваҳималар пайдо қилиш билан, ўзига бўлган мухтожликларимизни ошириш орқали олиб борилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here