Қадамжойда учинчи синф ўқувчиси рўмол ўрагани сабабли дарсга қўйилмади

567
0

0

Қирғизистон республикасининг Боткен вилояти Қадамжой шаҳрида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида учунчи синф ўқувчиси бўлган Абидин қизи Танзилани рўмол ўрагани сабабли дарсга киритишмади.

Танзилани мактабга келишига шахсан мактаб директори ва ўқиш ишлари бўйича директор ўринбосари (завуч) томонидан таъқиқ қўйилди, кейинчалик синф раҳбари ҳам ўқувчи қизнинг ҳуқуқини чеклашга ва мактаб раҳбарияти томонидан қўйилаган талабни бажаришга мажбур бўлди.

Мактаб раҳбарияти рўмол ўрашга рухсат берувчи ҳужжат талаб қилишди. Шунингдек, улар ўқувчи қиз телефон орқали уй вазифаларини олиб туриши мумкинлигини айтишди. Бироқ, 10 апрелдан 17 апрелга қадар ўқитувчилар Танзилага ҳеч қандай уй вазифаси беришмади.

22 апрел куни эса, ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Бу йиғилишда мактаб директори Николай Сопуев, ўқиш ишлари бўйича директор ўринбосари Майсара Бўрибоев ҳамда Танзиланинг синф раҳбари Дилсоз Турсунқуловалар ўзларининг бу ҳаракатларини изоҳлашдан бош тортишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here