Украинада Вертолёт уриб туширилди

424
0

0

Украина армиясига қарашли Вертолёт Краматорск шаҳрида россияпараст кучлар тарафидан ўққа тутилганлиги туфайли ерга қулади. Украина антитеррор марказининг раҳбари Василий Крутов Донецк вилоятига қарашли Краматорск ҳарбий аэоропортида “Mi-8” русумли Вертолёт ерга қулаб, сўнг портлаб кетганини маълум қилди. Крутовга кўра, Вертолётнинг ёнилғи баки аниқ нишончи томонидан ўққа тутилгандан сўнг ерга қулаган. Маҳаллий матбуот вакилларининг ёзишича, ҳарбий аэропортда энг камида икки марта портлаш овози эшитилган.

Украина ҳукумати Славянский атрофидаги “террорга қарши кураш”нинг иккинчи босқичи бошланганлигини маълум қилиши ортидан россияпараст кучлар қўлида тутиб турган Краматорск ҳарбий аэропорти Украина аскарларининг назорати остига ўтган эди.

Россия президенти Владимир Путин Россия билан Украинанинг ўртасида юзага келган вазият Украина мудофааси учун оғир вазиятни вужудга келтиришидан огоҳлантирди.

Украина бош вазири Арсений Яценюк эса Украина армияси жанг қилиш учун тайёр эканлигини таъкидлар экан, Россияни учинчи дунё урушини бошлаш истаги борлигида айблади.

“Россия Украинани сиёсий ва ҳарбий тарафдан ишғол қилиб, бу ердаги чигалликларни бутун Европага ёйиш ва учинчи дунё урушини бошлашни истайди”, деди Яценюк берган баёнотида.

Украина мудофаа вазирлигидан берилган баёнотда Россия армияси Украина чегарасига 1км яқинликда ҳарбий машғулот ўтказгани, аммо ҳануз чегарага дахл қилмаганлиги билдирилди. Баёнотда айтилишича, машғулотда Россия армиясининг ҳаво кучлари ҳам қатнашган ва Россия ҳарбий самалётлари минтақада учиш маневрлар ўтказган. Украина мудофаа вазирлиги чегара ҳудудига ҳар қандай дахл қилиш юзага келгудек бўлса, бунга қаршилик кўрсатиш учун Украина армияси шай турганлигини билдирди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина чегара яқинида ҳарбий машғулот ўтказилаётганининг сабаби Украинанинг жанубий шарқида юзага келган вазият эканлигини очиқлади.

Мудофаа вазирилигининг қўмита йиғилишидан аввал интервью берган Шойгу “ўз фуқароларига қурол ишлатишга буйруқ берди. Агар бугун бу ҳарбий ҳаракат тўхтатилмаса жуда кўп қурбонлар берилиши мумкин. НАТО армиясининг Полша ва Болтиқ бўйи ўлкаларида ўтказадиган машғулоти ҳам Украинада барқарорликни тиклашга ёрдам бера олмайди”, “биз бу турдаги ҳолатларга жавоб қайтаришга мажбурмиз”, дея урғулади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here