Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг ўғирланиши Халифаликнинг қайта барпо этилишига тўсиқ бўлолмайди

461
0

0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир доктор шайх Исмоилнинг ўғирланишига қарши Покистонда кенг кўламда намойишлар ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти доктор шайх Исмоилнинг ўғирлаб кетилишига қарши уни зудлик билан озод қилинишини талаб қилиб, Покистоннинг кўплаб шаҳарларида намойишлар уюштирди. Намойишчилар қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар:

«Доктор Исмоилнинг ўғирланиши Халифаликнинг қайта барпо этилишини ҳаргиз тўсолмайди», «Демократия Америка ҳукмронлигининг ҳимоячиси, Халифалик эса мусулмонлар қалқонидир».

Намойишчилар жорий йил 18 апрел жума куни шайх Исмоилнинг Раҳил-Навоз режими томонидан ўғирлаб кетилганидан ташвишланаётганларини билдирдилар. Шунингдек улар юз минглаган мусулмонлар Исломни барпо этиш йўлида жон фидо қилаётган ушбу юртда доктор шайх Исмоилнинг ўғирлаб кетилишини қаттиқ қораладилар.

Шайх Исмоил халқ орасида моҳир тиш доктори сифатида танилган. У Халифаликнинг фаол ҳимоячиси бўлиб, Ислом ва мусулмонлар хизматига ўзини бағишлаган ҳамда Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Росулуллоҳ с.а.в. йўлида юрган кишидир.

Ҳизб ут-Таҳрир тоғутларга шуни эслатадики, бундан икки йил муқаддам Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти расмий нотиғи Навид Баттнинг ўғирлаб кетилиши Ҳизб ва унинг аъзоларини ўз йўлларидан ҳаргиз буролмади. Шунингдек, доктор шайх Исмоилнинг ўғирланиши ҳам Ҳизб ва унинг аъзоларини ҳаргиз қўрқитолмайди, аксинча, ёруғ кунга етиш йўлидаги уларнинг ҳаракатларини янада зиёда қилади. Зотан, ўша кунда Халифалик тикланиши ортидан бу хоин ҳукмдорлар маҳкамага тортилиб, жазо олажаклар.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here