Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

482
0

03043271bfb4b0f274e7464038c045f7Матбуот баёноти

Иқтисод олтин ва кумуш қоидасига асосланмас экан иқтисодий ўсишнинг имкони йўқ Рупия қийматининг вақтинча белгиланиши долларли кредитлар низомининг расволигини фош этиб турибди!

Рупия қийматининг вақтинча белгиланиши шу нарсани кўрсатиб турибдики, рупия долларга боғлангани учун Покистон иқтисоди бутун дунёдаги долларли кредит системасига қарам бўлиб қолди. Чунки бу кредитлар улкан мажбуриятларни юклайди, судхўрликка асосланади ва бунинг оқибатида бутун Покистон иқтисоди фалаж бўлади. Масалан, долларли таклиф қилинган кредитларнинг ўз ҳукмини ўтказиши, маълум шахслар қўлида унинг йиғилиб қолиши ва бундан бошқа чайқовчилар қўллаётган воситалар сабабли Покистон валютасининг қиймати кўтарилиб пастлаб туради. Бу эса покистонликлар ҳаётида ҳамма нарсанинг нархига салбий таъсир кўрсатади.

2014 йил 12 март куни Покистон молия вазири жаноб Исҳоқ Дор рупия қийматидаги сўнгги ўзгаришларнинг асосий сабаби 1,5 миллиард кредит олингани эканини тан олди. Бу ўзгаришлар бозорга долларлар оқиб келиши сабабли юз берганига қарамай, Роҳил-Навоз ҳукумати ушбу кредитларни қўлга киритгани билан мақтанмоқда. Ваҳоланки, рупиянинг долларга боғланиб қолиши юрт иқтисодини долларга қарам қилиб қўймоқда. Бироқ маҳаллий валютанинг бундай ўзгаришини тўхтатиб қолиш ҳамда юртни инфляциянинг асл сабаби бўлган доллар ҳукмронлигидан озод қилиш учун Исломда айтилгандек, маҳаллий валютани албатта олтин ва кумуш билан таъминламоқ лозим бўлади.

Рупия ҳам илгари доллар, фунт стерлинг ва франк каби бошқа валюталар сингари қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш) шаклидаги ҳақиқий бойлик билан таъминланган эди. Бу эса ўз навбатида, юрт ичкарисидаги ҳамда ташқи савдодаги маҳаллий валюта бирлиги қийматини барқарорлаштириб турган. Озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ресурсларини сотиб олиш ва сотиш, саноат ва техника ишлаб чиқариш… каби турли муомалалардаги амалий иқтисодни таъминлаш учун дунёда олтин кумуш етарли бўлган ва ҳозир ҳам етарли. Бироқ судхўрлик асосида кредит олиш каби капиталистик муомалалар сабабли пулга бўлган талаб олтин ва кумушга бўлган таклифдан ортиб кетди, натижада, бу нарса давлатларни ўз қимматбаҳо металл нормаларидан воз кечишларига мажбур қилди. Бу билан айни валюталар фақат давлат ҳукмронлиги билан таъминланиб қолди, давлатларни олтин ва кумуш билан таъминламаган ҳолда валюта босиб чиқараверишларига қўйиб берилди. Бу эса валютанинг ҳозирги қиймати ўзининг аввалги қийматидан паст бўлишига олиб келди. Одамларда қийинчилик ортиб бориши сабабли, бир неча давлатлар ўз валютасини доллар билан таъминлаб олди…

Дарҳақиқат, Британия босқинчилигидан олдин рупия қиймати ўн бир грамм кумушга тенг қийматда эди. Юз йилдан зиёд капиталистик низом ҳукмронлиги даврида бу қиймат салкам 1.900 грамм кумушга тенг бўлиб қолди. Американинг Ироқ ва Афғонистонни босиб олишидан олдин рупия 1.31 Америка долларига тенг эди. Кейин 2008 йили 15 августда Мушарраф-Азизлар режими даврида бир доллар 76.9 рупияга кўтарилиб кетди ва бу юрт валютасидаги энг катта инфляцияси бўлди. Ҳозир 2014 йил 15 мартда эса Раҳил-Навоз режими остида сиз бир Америка долларини 100 рупияга сотиб олишга мажбурсиз!

Ислом бизга валютани олтин ва кумуш ёки иккаласидан бири билан таъминлашга буюрган. Бироқ буни бугунги диктаторлик ёки демократик тузумлар томонидан татбиқ қилиб бўлмайди. Балки фақат Халифалик давлати томонидангина татбиқ этилади. Чунки Исломни барча низомларда, жумладан, иқтисод низомида бутунича татбиқ қилувчи давлат айнан Халифалик давлатидир.

Шаҳзод Шайх

Ҳизбут Таҳрирнинг Покистондаги

расмий нотиғи ўринбосари

Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here