Матбуот баёноти
Эй мусулмонлар! Американи воситачи сифатида қабул қилманг; Зеро, у ҳеч қачон тарафсиз бўлмаган, балки курашнинг бевосита иштирокчисидир
Ўтган январ ойининг ўн бешинчи куни яҳудий вужуди билан Ҳамас ҳаракати ўртасида Ғазога қарши урушни тўхтатиш тўғрисида келишув имзоланиб, январ ойининг ўн тўққизинчи куни кучга кирди. Келишув уч давлат: АҚШ, Миср ва Қатар воситачилигида бўлиб ўтди. Яҳудий вужуди эса, ўзларининг ваъдабозлик ва келишув-шартномаларни бузиш ва ғаддорлик одатларига кўра, ўша кундан бошлаб бугунга қадар келишувни бир неча марта бузди ва унда кўрсатилган мажбуриятлардан кўпчилигига амал қилмади.
Бу, Ҳамас ҳаракати ва у билан бирга жанг қилаётган гуруҳларни агар яҳудий вужуди айни келишув бандларининг барчасига амал қилмайдиган бўлса, 16 феврал, шанба куни озод этилиши режалаштирилган яҳудий асирларни топширмаслик билан таҳдид қилишга ундади. Бу огоҳлантирув воситачиларга яҳудий вужудига ўз мажбуриятларини бажариши учун босим ўтказиш имкониятини бериш мақсадида ушбу санадан беш кун олдин қилинди. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Ҳамас шанба куни тушгача барча маҳбусларни озод қилмаса, Ғазо ва унинг аҳолиси устидан дўзах оловини ёғдириш билан таҳдид қилди. Бу сўзлар нафақат Трамп, балки бир неча америкалик расмийларнинг ҳам оғзидан чиқди. Ҳолбуки, улар айни келишувда воситачилар эди. Яҳудий вужудидаги бир неча расмийлар ҳам айни шундай таҳдидни қилди.
Табиий савол туғилади: воситачи келишувчи томонлардан бирига таҳдид қилишга ҳақлими? У шу орқали воситачилик вазифасини бузиб, курашувчи тарафларнинг бирига айланиши жоизми?
Америка ҳеч қачон тарафсиз бўлмаган, балки курашнинг бевосита иштирокчисидир. Бу ҳеч ким инкор этолмайдиган ҳақиқат. У, шунингдек, яҳудий вужудининг кучли иттифоқчисидир. Уни қурол-яроғ ва захиралар билан таъминлаб келди. Яҳудийлар эса айни шу қуроллар билан Ғазони вайрон қилиб, унинг аҳлини қатли ом қилди. Ғазо аҳлини Миср, Иордания ва бошқа ўлкаларга сургун қилишга чақирган ҳам, Ғазони аҳолисидан бўшатгандан кейин у ерга эгалик қилиш ва у ерда иқтисодий лойиҳаларни яратиш ниятида эканини билдирган ҳам мана шу Америкадир. Айнан шу Америка мусулмонларнинг холис қўшинлари ҳаракатга келиб қолишидан қўрққани сабабли ўзининг самолёт ташувчи кемалари ва эсминецларини минтақага жойлаштирди. Мана шуларнинг барчаси Американинг Ислом Умматига биринчи рақамли энг катта душман эканлигини очиқ кўрсатиб турибди. Яҳудий вужуди эса, Умматнинг бирлашишига ва Халифаликни барпо этишига тўсқинлик қилиш учун унинг қуролларидан бири, холос.
Хўш, шунча фактлардан кейин ҳам мусулмонлар ўз душманлари билан ўрталарида келишув имзоланишида Американинг воситачи бўлишига рози бўлиб қолаверадиларми?! Мусулмонлар уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб берувчи соф ниятли воситачи мана шу биринчи рақамли энг катта душманлари бўлишини кутиб тураверадиларми?!
Шундай экан, эй мусулмонлар! Огоҳ бўлинг. Эй мужоҳидлар! Эҳтиёт бўлинг. Куфрнинг боши бўлган Американи ўзингиз билан душманларингиз ўртасида воситачи сифатида қабул қилманг. У сизнинг душманингиздир, ундан эҳтиёт бўлинг. Уни ҳеч қачон ҳуқуқларингизнинг кафолатчиси сифатида кўрманг. Зеро, у рувайбиза ҳукмдорларни қўллаб-қувватлаган, мамлакатингизнинг парчаланишини таъминлаган, бойликларингизни талон-торож қилган, яҳудий вужудини Умматнинг қалбига ханжардек санчган, уни барча ҳаёт ва куч манбалари билан таъминлаб, устингиздан ҳукмронлик қилиши учун унга барча имкониятларни берган мамлакатдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими