Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

539
0

theme5_1847_day_021_700_400Матбуот баёноти

Гўдаклар ва аёллар қотили Башар Шом

ҳурларини алдашга асло имкон топа олмайди

2014 йил 13 мартда ахборот воситалари золим Башарнинг Дамашқ яқинидаги Адрада қочоқлар лагеридаги муҳожирларни кутилмаганда зиёрат қилгани тўғрисида хабар тарқатди. Ахборот воситалари намойиш қилган тасвирда бу золим ўз қўриқчилари қуршовида ёш болалар ва аёллар билан суҳбатлашгани, болалардан бир нечтасини қучоғига олгани ва қора рангли ҳижоб кийган кекса ёшдаги аёл билан қўл бериб кўришгани акс эттирилган. Шунингдек бу тасвирларда Башарнинг ёлғиз ўзи ёнида уч нафар ёш бола турган киши билан ва бири ёш болани кўтариб олган икки нафар ҳижобли аёллар билан суҳбатлашаётгани кўрсатилган.

Қонхўр Башарнинг бу зиёрати ўз уй жойларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган сурияликлар сони 9 миллиондан ортиб кетган бир пайтда бўлди. Яъни, қочқинлар олий комиссарияти ҳисоботига кўра юрт аҳолисининг 40 %дан ортиғи қочқинга айланган. Уларнинг қарийб ярми ёш болалардир. Ҳозирги пайтда 2,5 миллиондан ортиқ суриялик қўшни давлатлардаги қочқинлар рўйхатида қайд қилинган ёки қайддан ўтиш учун навбат кутмоқда. Яқинда бу сон дунёдаги қочқинлар жамоасининг энг каттаси ҳисобланган Афғон қочқинлари сонидан ҳам ўтиб кетиши кутилмоқда. Бошқа томондан эса, 6,5 миллиондан ортиқ одам ўз уй-жойидан қочиб бугун Сурия ичкарисида муҳожир сифатида кун кечирмоқда.

Куни кеча «Гўдакларни қутқаринглар» жамияти ўзининг расмий саҳифасида нашр қилган ҳисоботида бу юртдаги тўхтовсиз қирғинлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш даражаси кескин издан чиқиб кетишидан огоҳлантирган. Бу ҳисоботда Суриядаги қирғинда зарар кўрган ёш болаларнинг сони тўғрисида одамни ҳайратга соладиган рақамлар келтирилган ва бу қирғинларда 7 минг нафар ёш бола ўлдирилгани қайд қилинган. Бу болаларнинг учтадан биттаси калтаклаш ё тепкилаш оқибатида ўлган ёки ўтда ёқиб ўлдирилган. У ерда ҳозир беш миллион бола шошилинч ёрдамга муҳтож. Чунки болалар ҳозир нафақат қирғин оқибатида ўлмоқда балки у ердаги аҳвол даволаниши ва олдини олиш мумкин бўлган касалликлар оқибатида ҳам ўлиш даражасига етган. Ҳатто болаларда учраб турадиган оддий касалликлар ҳам инфраструктура издан чиққанлиги, малакали тиббиёт ходимлари йўқлиги ва электр энергиясидаги узилишлар оқибатида уларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган бўлиб қолди. Шунингдек кенг миқёсда эмлаш ишларини олиб борилмаслиги ҳам менингит, қизамиқ ва болалар фалажлигига ўхшаган касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари яшаш жойларининг зич жойлашгани, турмуш шароитининг оғирлиги, ичимлик суви етишмаслиги ва санитария ҳолатининг ёмонлиги турли тери касалликларини келтириб чиқармоқда.

Мана шундай шароитда жиноятчи режим президенти безбетларча шафқатсизлик билан уларнинг ярасига туз сепмоқда. Бу худди қотил ўзи ўлдирган одамнинг жанозасига келиб унинг яқинларига таъзия билдиришига ўхшайди. Бу қотил ҳам айрим лагерлардаги қочоқлар олдига келиб уларга ўзини ғамхўр қилиб кўрсатмоқда. Аслида эса уларнинг бундай мусибатларга учрашларига ва бундай фожиавий аҳволга тушиб қолишларига асосий сабабчи унинг ўзидир. Бу ўзининг жиноий сиёсатини давом эттираётган режимнинг бир-бирига тўғри келмайдиган кўринишларидан янги бир кўринишдир. Бу режим ҳар қандай инсоний қийматларни бир четга улоқтириб қирғин қилиш, вайрон қилиш, кўчириш ҳамда очга қўйиб, совуқда қолдириб ва касалликка мубтало қилиб ўлдириш сиёсатини давом эттирмоқда. Кейин эса улар ўз уй-жойларига қайта олишлари учун бу қочқинларга барча зарурий нарсаларни таъминлаб беришини таъкидламоқда. У бир қўли билан қирғин қилиб вайрон қилмоқда ва иккинчи қўли билан қурбонларни бағрига босмоқда. У худди бошқаларни ўзининг диндорлигига ишонтириш учун ваъзхонлик тўнини кийган тулкига ўхшайди.

Эй, Суриядаги ва унинг ташқарисидаги қувғинга учраган опа-сингиллар ва ёш болалар!

Биз биламизки, бундай тулкисимонлар сизларни асло алдай олмайди ва сизлар унинг ёлғон кўз ёшига эмас, балки қилаётган ишларига қарайсизлар. У ўзининг албатта ҳалокатга учрашини ва ҳукмронлиги узоққа чўзилмаслигини  билади. Шунинг учун у ҳар қандай воситани ишга солиб бўлса ҳам ҳукмронлигини узоқроққа чўзишга уринмоқда. Сизлар бу қийинчиликларга сабр қилинглар ва матонатли бўлинглар. Зеро, нусрат сабр билан келади. Модомики сизлар Ислом давлатини, Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилар экансизлар инша Аллоҳ Аллоҳнинг нусрати яқиндир. Бу Халифалик Аллоҳнинг шариати билан бошқаради, Башар ва унинг жиноятчи режими зулмидан кейин адолатни, раҳматни ёяди. Бу истакни бўғизлашга ва бу истак асосида бирлашишга тўғаноқ бўлаётган барча режаларни пучга чиқаришга ҳаракат қилишда давом этинглар. Ёлғон шиорлар, ботил ваъдалар орқали Ғарбнинг илмоний ечимларини сизларга зўрлаб ўтказишга уринаётганларга қулоқ солманглар. Аллоҳ Таоло айтади:

«Улар оғизда кўнгилларида бўлмаган нарсаларни гапирмоқдалар. Аллоҳ эса уларнинг яширган сирларини жуда яхши билгувчидир»                                                              [Оли Имрон 167]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here