Афғонистонда демократия ва демократик сайловлар муваффақиятсизликка учради

688
0

Афғонистонда демократия ва демократик сайловлар муваффақиятсизликка учради

Айни шу йўлни давом эттириш муваффақиятсизликнинг такрори бўлади

Афғонистондаги сайлов натижалари туфайли анархия вужудга келган эди. Ушбу воқеадан олти ой ўтиб, икки номзод бир-биридан алоҳида Афғонистон президенти сифатида қасамёд маросимини адо этишди. Уларнинг ҳар иккиси ўз ғалабаларини «демократия ғалабаси», деб баҳолашди.

Дарҳақиқат, биз Афғонистоннинг мусулмон ва мужоҳид халқига Америкача демократик амалиётлардан кутиладиган салбий оқибатларни доим эслатиб келганмиз. Масалан биз 2019 йил, 28 сентябрда «Демократик сайловлар Афғонистонни сиёсий жиҳатдан оғир аҳволга олиб боради» номли матбуот баёноти чиқариб, унда «Афғонистондаги президентлик сайловлари чуқур сиёсий бўҳронни пайдо қилди. Афғон халқи яқинда унинг бадбўй натижасини ҳис қилади. Аниқки, Афғонистон 2009, 2014 ва 2018 йиллардаги сайловларда кўплаган шармандаликка гувоҳ бўлди» деган эдик.

Афғон халқи бир тўп холис мусулмонларнинг маслаҳати ва насиҳатларини эътиборга олмаганидан кейин, бугун икки шахсни Афғонистон президенти сифатида қасамёд қилаётганини кўрмоқда. Уларнинг ҳар иккиси Қуръонни татбиқ қилиш ҳамда унинг ҳурмати ва неъматини ҳимоя қилишга эмас, балки фақат унинг устига қўлларини қўйиб қасамёд қилишди. Чунки уларнинг ҳар иккиси Америка малайи бўлиб, демократияни татбиқ қилишга бел боғлашган ва уларнинг конституцияси ғайриисломийдир. Бу нарса уларнинг Афғонистонда Америкача тинчликни ўрнатишга ошкора ҳаракат қилаётганларидан очиқ кўриниб турибди. Бугун Афғонистонда ҳақиқий сиёсий етакчи мавжуд эмас экан, ҳар бир нарса Америка манфаатига ишлайверади.

Шунга қарамай, аҳамият берилиши лозим бўлган нарса шуки, Афғонистон коммунизм, жумҳурият ва демократиядан ҳамда муваффақиятсиз демократик сайловлардан сўнг, масхараомуз ўлкага айланди. Чунки демократик қадриятлар афғон халқининг азиз эътиқодига зиддир. Бу қадриятлар афғон жамиятида мустаҳкам илдиз отишга қодир эмас. Шунинг учун улар ушбу буюк халқ устига ўз қадриятларини татбиқ қилиш учун ҳарбий кучга ва арзимас хом хаёлларга суянишмоқда. Лекин буларнинг натижаси ноаниқ сиёсий вазият ва анархиядан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас.

Шунинг учун сотқин сиёсатчилар Америкалик босқинчилардан ёрдам олгач, яқин тарих давомида турли босқинчиларнинг туғёнидан қийналган Афғонистон мусулмонларини ўғирлашди ҳамда золимона-адолатсиз ишлар йўлида уларнинг ҳис туйғулари, кучлари ва қонларини зое кетказишди.

Афғонистон аҳолиси шуни яхши билиши зарурки, бу каби қадамларни қўйган кишиларни ёмонлик кутмоқда. Чунки бунда қадамлар Америка қарорларини ҳамда унинг ва малай сиёсатчиларининг сиёсий режаларини ижро қилишга олиб боради. Дунё ва охиратда эришиш умид қилиниши лозим бўлган яхшилик битта. У ҳам бўлса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали Ислом низоми, фикрлари ва қадриятларини қайтаришдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here