بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар биз сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга чақирамиз!
Эй мусулмонлар!
Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосига эриштирадиган ва ҳаргиз касод бўлмайдиган савдо битимини соғинмадингизми?! Чунки мусулмонлар учун Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатлари билан ҳукм юритувчи битта халифа йўқ экан, нафақат сиз мусулмонлар, балки бутун инсоният учун ёруғ кун йўқ. Сиз хайру адолат Умматисиз. Шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида мусулмонлар халифасига байъат қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Ушбу халифагина сизнинг куч-қудрат ва ҳайбатингизни қайта тиклайди, орангиздан улуғ Холид ибн Валид, ҳайбатли Қоъқо ибн Амр ва мансур Салоҳиддин Айюбий сингари эр кишиларни етиштириб чиқаради, шу орқали рошид халифалар куч-қудратини, Муҳаммад Фотиҳлар фатҳларини қайта олиб келади… Барчасидан ҳам аввало, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдасини ва Росули акрам ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқаради.
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
«…ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Мана шунинг йўлида амал қилувчилар амал қилиб қолсинлар. Чунки бу икки дунёда азизлик келтиради.
Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан