КХШТ кучлари махсус амалиёт ўтказишлик учун вазиятни пойлаб туришипти

474
0

0

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг кучлари ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ҳудудида махсус амалиётлар ўтказишликка тайёр. Бу ҳақида КХШТ бош котиби Николай Бордюжа бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида айтиб ўтди.

“Сўз тезкор ҳаракатланувчи коллектив кучлар ҳақида кетмоқда. Сизлар бу кучлар ҳарбий тузилмалар ва махсус тайинланган куч тузилмаларидан иборат эканлигини биласизлар. Бу кучлар Коллектив хавфсизлик кенгаши, КХШТнинг куч ишлатиш имкониятларини у ёки бу ҳудудда қўллаш тўғрисида қарор қилган вақтда, амалиёт ўтказишлик учун жойлаштирилади. Шу қарордан келиб чиққан ҳолда шу ёки бошқа амалиётда бевосита иштирок этиш учун бўлинмалар ташкил этилади”,- деди Бордюжа.

КХШТ аъзо давлатлар хавфсизлик кенгаши котиблари куни кеча ташкилот масъул бўлган минтақаларда махсус тайёрланган кучларни жойлаштириш бўйича режани имзолашди.

“Мазкур режа, бевосита амалиёт ўтказилаётган вақтда ёки тезкор ҳолатда амалиёт ўтказиш олдидан чегаралар туташган жойни, жойлашиш ўрнини ва аэродромларни аниқлаш билан шуғулланмаслик учун ҳарбийларга зарур бўлган айрим соф техник деталларни кўзда тутади. Кеча улар шундай режани имзолашди ва тасдиқлашди. Энди эса бу режани президентлар имзолашади”,- дея тушинтириб ўтди Бордюжа.

Унинг сўзларига кўра, бундай режа “ҳарбий ёки бошқа тинчликка таҳдид туғдирувчи хавфларни тарқалишига йўл қўймаслик учун Хавфсизлик кенгаши ташкилот куч имкониятларини қўллаш тўғрисида қарор чиқараётган ҳамда амалиёт ўтказилаётган вақтда жуда ҳам қўл келади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here