Швейцария банкларида Путиннинг 40 миллиард доллар бойлиги сақланмоқда

478
0

0

Буюк Британиянинг “The Times” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Швейцария банкларидаги ҳисобида 40 миллиард долларга яқин маблағга эга.

Нашриётнинг хабарига кўра, Американинг расмийлари шахсан Владимир Путинга тегишли бўлган активларни музлатиш имкониятларини кўриб чиқишмоқда. “The Times”нинг ёзишича, пайшанба куни Женевада бўлиб ўтган музокараларда, агар Украина инқирозини хал этиш масаласи боши берк кўчага кириб қолгудек бўлса, мазкур чорани қўллаш Россия ҳукуматининг юқори мартабали амалдорларига қарши қўлланиладиган санкциялар ичидаги энг салмоғлиги бўлиши мумкин.

Газетанинг таъкидлашича, мазкур маблағларни Россия президентига тегишли эканлигини исботлаш жуда қийин бўлади, аммо Америка молия вазирлигида текширув ўтказишлик учун махсус ваколат бор.

Хабар қилинишича, Ғарб жосуслик хизматлари, Владимир Путиннинг Россия энергетика компанияларидаги йирик акция пакетларига эга бўлиш орқали ортирган  шахсий бойлиги Швейцария банкларидаги ҳисобда сақланяпти деб гумон қилишмоқда. Айнан қайси банкларда сақланаётгани маълум қилинмаган. Бироқ, “The Times” газетаси манбаларининг белгилашича, Путиннинг хорижий банкларда сақланаётган бойлиги ўз номига расмийлаштирилмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here