Митчелл: МРБнинг қийноқ қўллаши инсон ҳуқуқларига зид эмас

458
0

0

МРБнинг қийноқлар ҳақидаги ҳисоботи шу кунларда АҚШ сенатининг кундалик жадвалига киритилган долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда

2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг бошланган тергов жараёнида АҚШ марказий разведка бюроси (МРБ) қийноққа солиш амалиётини терговнинг бир услуби сифатида ишлатганлиги ва қийноқ остида олинган маълумотларга кўра тергов ишларини олиб борганлиги ошкор бўлган эди. Охирги йилларда олиб борилган батафсил суриштирма натижасида юзага чиққан МРБнинг қийноқлари ҳақидаги ҳисобот АҚШ сенатига тақдим қилинди. Бу ҳисобот сабабли МРБ билан сенат ўртасида муаммо келиб чиққан эди. Олти минг саҳифадан иборат бўлган ҳисобот ҳозиргача АҚШ жамоатчилигидан сир тутиб келинмоқда, фақат ҳисоботнинг қисқа бир хулосаси жамоатчиликка ошкор бўлиб қолди.

АҚШ сенатининг бу борада чуқурроқ суриштирув олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиши ортидан МРБнинг қийноқ услублари ортида турган шахс ҳам жим қараб турмади.

Тергов жараёнида МРБ тарафидан амалга оширилган қийноқ услубларининг лойиҳачиси сифатида танилган АҚШ ҳаво кучларининг руҳшунос ходими  Жеймс Митчелл “АҚШда маҳбусларга нисбатан қўлланган қийноқлар инсон ҳуқуқларига зид келмаслигини ва Америка қонунларига мос келиши”ни даъво қилди.

Митчелл МРБ тарафидан амалга оширилган қийноқ амалиётини оқлар экан, тергов жараёнида қийноқ услубларининг натижаси самарали бўлганлигини олға сурди. Митчеллга кўра, қийноққа солиш услублари орқали муваффақиятли терговлар амалга оширилиб, муҳим маълумотлар қўлга киритилган.

Шунингдек, Митчелл МРБнинг қийноқ услублари устида суриштирув ишларини бошлаган сенат аъзоларини танқид остига олди.

“Демак, ҳозиргача барчамиз, бутун МРБ ва терговга қатнашган ҳар бир киши хато қиляпти экан, Хўш сенат аъзолари тўғри қиляпти экан-да, шундайми?! мен бунга асло ишонмайман”, деди Митчелл.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here