Испания Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

549
0

uzbek_spanish_fms

Испания Қироллиги Ташқиишлар вазири Хосе Мануэль Гарсия-Маргальо якшанба куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Испания Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашувлар чоғида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши, шунингдек, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Испания тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режаланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here