Толибон қамоқхонага ҳужум уюштирди

429
0

Толибон мужоҳидлари Афғонистоннинг Фарёб вилоятидаги Маймана шаҳрида жойлашган марказий қамоқхонага оғир қуроллар билан ҳужум уюштиришди. Ҳужум чоғида жуда кўп маҳкумлар қамоқдан қочишга муваффақ бўлишди.

Афғонистон Ислом амирлиги сайтида берилган баёнотда айтилишича, ҳужум кеч соат 21:00да уюштирилган.

Хабарларда айтилишича, Толибон мужоҳидлари тарафидан ҳужумга учраган марказий қамоқхона шаҳар полицияси идорасидан 200 метр масофа, миллий хавфсизлик идорасидан эса 300 метр масофа узоқликда жойлашган.

Ҳужум пайтида 3 полиция ходими ўлганлиги ва 2 полициячи жароҳат олганлиги билдирилган хабарга кўра, қамоқхондан қочган маҳбуслар хавфсиз жойга етказилган.

Бошқа бир тарафдан олинган хабарда айтилишича, Толибон кучлари Баграм минтақасида НАТО ҳарбийлари олиб кетилаётган канвойга ҳужум қилиши оқибатида 8та НАТО ҳарбийси ҳалок бўлган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here